Канаданинг шимоли-ғарбий ҳудудларида юзлаб ўрмон ёнғинлари давом этаётгани сабаб фавқулодда ҳолат ва эвакуация қилинди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Йеллонайф шаҳрига яқинлашиб келаётган ўрмон ёнғинларидан бири тахминан 165 минг гектар майдонни қамраб олган. 20 минг одам эвакуация қилинмоқда.
“Биз ҳаммамиз “мисли кўрилмаган” деган гапдан чарчадик, бироқ шимоли-ғарбий ҳудудлардаги ҳолатни бошқача таърифлашнинг иложи йўқ”, — деди ҳудуд бош вазири Керолин Кокрайн.
Канаданинг Британия Колумбияси провинциясида 360 дан ортиқ фаол ёнғинлар қайд этилган. Расмийлар вазият ёмонлашишини кутмоқда, чунки келгуси бир неча кун ичида жазирама кучайиши прогноз қилинган.
Канададаги ёнғинлар АҚШда ҳам ҳаво сифатининг ёмонлашишига олиб келди. Тутун Миннесота томон ҳаракатланмоқда.
Аввалроқ Испаниянинг Канар оролларидаги ўрмон ёнғинлари назоратдан чиқиб кетгани, Гавайидаги ўрмон ёнғинлари сабаб 110 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)