Суннатулла Бекенов Президент Администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
У ушбу лавозимга 2022 йилнинг июлида тайинланганди.
Маълумот учун, Суннатулла Бекенов (1971 йилда туғилган) 2005 йилгача Ўзбекистон Қимматли қоғозлар депозитарийси бош директори, 2005—2007 йилларда молия вазири ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлилий департаменти мудири, 2008—2009 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ижро аппарати раҳбари, 2009—2010 йилларда иқтисодиёт вазири бўлиб ишлаган.
У 2010—2015 йилларда ҳукуматнинг ижро этувчи аппарати бошқарувчиси, 2015—2016 йилларда ташкилий-кадрлар масаласи бўйича Президент давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, 2016—2018 йилларда иқтисодиёт вазири биринчи ўринбосари, 2018—2019 йилларда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлган.
2019 йилнинг январида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовга биринчи ўринбосар лавозимида ишлаган. Шунингдек, 2019 йил 13 сентябрдан 2020 йил декабригача Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ (0)