Iconic Auctioneers аукционида марҳум Британия қироличаси Елизавета II фойдаланган Garia Courtesy голф-кари кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда аукцион уйи сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, автомобиль қироличанинг Челсидаги гуллар кўргазмасида қатнашиши учун махсус яратилган. У бор-йўғи икки марта фойдаланилган, атиги 13 километр масофани босиб ўтган.
Транспорт оқ рангда ва олти кишини сиғдира олади. Ундаги жиҳозлар орасида мини музлатгич ва стакандонлар, шунингдек, Bluetooth аудиотизими ва динамиклар бор.
Garia Courtesy’нинг тахминий нархи 25 000 дан 31 700 долларгача.
Эслатиб ўтамиз, Илон Маск Twitter компанияси номини Х’га ўзгартирганидан кейин, компаниянинг собиқ рамзий белгилари ва бошқа буюмларини кимошди савдосига қўймоқда. Савдолар 12 сентябрда бошланади ва икки кун давом этиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)