• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Овқат қилишни ёқтирмайдиган, лифтга ёлғиз чиқишга қўрқадиган ва биринчи турмуши омадсизликка учраган Шаҳзода Матчонова 36 ёшда

    Шаҳзода Матчонова аслида актриса эмас, дипломат бўлиши керак эди. Чунки унда ҳуқуқий билимлар билан бирга хориж тилларида сўзлаша олиш маҳорати ҳам бор. Аммо кичик тасодифлар ҳам инсон ҳаётини ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас. 8 август куни туғилган кунини нишонлаган актриса мисолида бунга яна бир карра ишонч ҳосил қиламиз.

    “Актриса бўлишни истамаганман”

    Шаҳзода Матчонова Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Байрам Матчоновнинг набираси бўлади. “Менинг жигит вақтим” номли қўшиғи билан мухлислар эътиборига тушган хонанда қорақалпоқ халқи орасида жуда машҳур. Актрисанинг онаси ҳам санъаткор. Аммо уларнинг ҳеч бири Тошкентда ижод қилишга интилишмаган.

     Фото: Instagram / @Shahzodamatchanova

    — Мен актриса бўламан, деб хаёлимга ҳам келтирмаганман. Чунки болаликдан юрист ёки дипломат бўлишни орзу қилганман. Бу йўналишда таҳсил олиш учун кўп ўқиш, назарий билимларга эга бўлиш керак. Ўқиш учун Тошкентга келганман ва омадим келиб, талабаликка қабул қилинганман. Биринчи курсда ўқиётганимда курсдош дугоналарим билан Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрига борганмиз. Ўша ерда тасодифан Зулфиқор Мусоқов билан танишиб қолганман ва у киши мени кастингга таклиф этган. Қизиқиб, “Ўзбекфильм”да ўтказилган кастингга борганман. Аммо мени ролга тасдиқлашмаган. “Ўзбек қизларига ўхшамайди”, деган гапдан қаттиқ ранжиганман. Бошқа қизлардан кам эмаслигимни исботлаш учун бошқа кастингларда иштирок этишга ҳаракат қилганман, — дейди актриса Шаҳзода Матчонова.

    Уни кашф қилган “Апрель-май”

    Илк муваффақиятсиз кастингдан кўп ўтмай уни Зебо Наврўзова ролга таклиф қилган. У Шоҳрухҳон билан бирга бош ролни ижро этган.

    Фото: Instagram / @Shahzodamatchanova

    — Комила ролини ижро этишим қийин кечмаган. Балки режиссёр аёл киши бўлгани учун бир-биримизни тушуниб ишлагандирмиз. Фильмнинг баъзи саҳналари Москвада суратга олинганди. Ундан кейин “Қалбим ўғриси” фильмига таклиф қилишган. Мана шу фильмдан кейин томошабинлар кўпроқ танийдиган бўлишди. Менга фильм воқеалари билан бирга у ердаги либосларим ҳам жуда ёқади. Уни ҳар сафар кўрганимда илк ролимда тажрибасиз бўлганимни ҳис қиламан, — дейди актриса Шаҳзода Матчонова.

    “Оила —  ёпиқ ҳудуд”

    Актриса шахсий ҳаёти хусусан, ота-онаси ва ака-укалари ҳақида гапиришни унчалик истамайди. Оммага фақат ёлғиз қиз фарзанд эканлиги ва ака-укаси борлигини маълум холос. Фақатгина бир интервьюсида укасининг бир гапидан қаттиқ ранжигани ҳақида айтиб ўтган.

    Фото: Instagram / @Shahzodamatchanova

    — Болаликка бориб, укам “Сен хунук қизсан”, деган. Мана шу гап кўнглимга оғир ботган. Ўша пайтда хафа бўлганман, аммо кейин унутиб юборганман. “Оилангиз ҳақида нега гапирмайсиз?” деб кўп сўрашади. Менимча, оила ёпиқ ҳудуд, уни оммага ошкор этиш шарт эмас, — дейди актриса Шаҳзода Матчонова.

    Шаҳзода Матчонова аёллик бахтини иккинчи турмушидан топди

    Фото: СБ

    Актриса Шаҳзода Матчонова 2016 йилнинг 25 ноябрь куни Омар исмли йигит билан оила қурганди. Ёшларнинг никоҳ оқшоми Тошкентдаги энг катта ресторанларнинг бирида бўлиб ўтган. Ҳатто, у сохта куёв эканлиги ҳақидаги гап-сўзлар ҳам тарқалганди. Шундан сўнг актриса шахсий ҳаёти ҳақида гапирмади, одамларнинг эътибори ҳам сусайди. Аммо актриса 2019 йили Instagram’даги stories’ларининг бирида “Ажрашганмисиз?” деган саволга “Ҳа” деб жавоб берди. Маълумотларга кўра, актриса иккинчи бор оила қурган ва Рания исмли қизалоқни дунёга келтирган.

    Қандай эркакларни ёқтирмайди?

    Мафтункор актриса қандай тоифадаги эркакларни ҳурмат қилмаслиги ҳақида ҳам айтиб ўтган.

    Фото: Instagram / @Shahzodamatchanova

    — Эркак киши ваъда бердими, ҳар қандай шароитда ҳам унга амал қилиши керак. Ваъдасининг устидан чиқмадими, демак ундан ҳар қандай ишни кутиш мумкин. Ваъдасида турадиган ва қатъиятли эркакларни ҳурмат қиламан, — дейди актриса.

    “Лифтга ёлғиз чиқишдан қўрқаман”

    Шаҳзода Матчонованинг ҳам фобияси бор. У ёпиқ ҳудудлардан қўрқиши ҳақида айтиб ўтган.

    Фото: Instagram / @Shahzodamatchanova

    — Масалан, ёлғиз лифтга чиқишдан қўрқаман. Худди нафасим қисаётгандек, ҳозир қандайдир кўнгилсизлик содир бўладигандек туюлади. Ундан кейин нотаниш хоналар ҳам менда қўрқув уйғотади, — дейди актриса. 

    Бўш вақтини қандай ўтказади?

    Ҳар бир инсоннинг севимли машғулоти бўлади. Хўш актриса Шаҳзода Матчонова бўш вақтини қандай ўтказади?

    Фото: Instagram / @Shahzodamatchanova

    — Шопинг қилиш жон-у дилим, аммо режасиз нимадир харид қилишни ёқтирмайман. Дўконларга албатта, аниқ мақсад билан бораман. Бундан ташқари китоблар ўқишни, рақс тушишни яхши кўраман. Интернетга ҳам асосан психологик мақолаларни ўқиш учун кираман, — дейди актриса. 
    Шуниси ҳам эътиборлики, актриса инглиз, рус ва турк тилларида яхши сўзлашади.

    “Ошхонани ёмон кўраман”

    Актриса ошхонани ёмон кўриши ва таом тайёрлашни унчалик ёқтирмаслигини яширмайди.

    Фото: Instagram / @Shahzodamatchanova

    — Ҳақиқатан ҳам ошхонадан узоқ инсонман. Овқат қилишни аввалдан ёқтирмасдим, ҳозир ҳам худди шундай. Балки, бу таомларга унчалик ўч бўлмаганим учундир, — дейди актриса Шаҳзода Матчонова.

    14.08.2023, 16:35   Изоҳ (0)   73254
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шаҳзода Матчонова ўқишни тавсия этадиган 10 та китоб

    03.04.2020, 21:23

    Шаҳзода Матчонова ажрашгани ҳамда бола асраб олиш истаги ҳақида сўзлаб берди

    18.06.2020, 18:21

    “10 ёшимда эълон ёпиштириб пул топа бошлаганман” — етимликда улғайиб, ички ишлар ходими бўлишни истамаган Ёрқинхўжа Умаров 31 ёшда (фото, видео)

    14.08.2023, 12:35

    Озода Нурсаидованинг онаси вафот этди 

    14.08.2023, 11:35

    “Захира” фарзанд, тўрттагача исм, махсус агент сифатида ишлаши мумкин бўлган энагалар — Қироллик меросхўрларининг туғилиши ва тарбияси билан боғлиқ энг ноодатий ан...

    14.08.2023, 09:43

    Instagram:  Ҳалима Ибрагимовани машина уриб кетди, ресторан қураётган Жаноб Расул, туғилган кунини нишонлаган Раъно Шодиева

    13.08.2023, 21:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга насбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.