• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Сироп сабаб ўлган болалар сони кўрсатилган рақамлардан кўп”. Ажал дориси сабаб фарзанди ногирон бўлиб қолган ота

    Ўзбекистонда 65 нафар бола ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” сиропи бўйича суд иши бошлангани, ҳиндистонлик судланувчининг адвокати унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириб, уни очиққа олиб чиқишга урингани ва бунга жабрланувчилар қаршилик кўрсатгани хабар берилганди. “Дарё” журналисти билан суҳбатлашган жабрланувчиларнинг айтишича, “Док-1 Макс”дан вафот этган болалар сони 65 нафар кўп.

    “Док-1 Макс” сиропи сабаб гапиришдан, юришдан тўхтаган ва биринчи гуруҳ ногиронига айланган 5 ёшли Алибек Ўктамовнинг отаси Феруз Нуритдиновнинг айтишича, Олий суд сироп сабаб 65 нафар бола вафот этган деб, рақамларни камайтириб кўрсатмоқда.

    Феруз Нуритдинов.
    Фото: “Дарё”
    Олий суд кўрсатаётган рақамлардан кўпроқ бола вафот этган. Қолаверса, бу сироп сабаб ногирон бўлиб қолганлари ҳам анча, — дейди Алибекнинг отаси.

    Феруз Нуритдиновга кўра, унинг боласи 2022 йилнинг декабрь ойида сиропдан заҳарланган. Ва 65 кун комада ётган.

    2022 йилнинг декабрь ойи бошларида болам шамоллаб қолгани учун “Док-1 Макс” сиропини ичира бошладик. Ўғлим сироп ичишни бошлашидан уч кун ўтиб, қайд қила бошлади. Нукус шаҳридаги шифохонада боламнинг икки буйраги ишламаётганини айтиб, Тошкентга олиб бориш кераклигини уқтиришди, — дейди у ўғлининг сиропдан заҳарланишини эслар экан.

    Жабрланувчининг айтишича, унинг фарзанди сироп сабаб гапиролмайдиган, юролмайдиган ногиронга айланган.

    Аллоҳга шукр, менинг болам сиропдан вафот этмади. Лекин сироп сабаб аввал тили айланмай, гапиролмай қолди. Кейин комага тушиб қолиб, 65 кун комада ётди. Шу муддат ичида қўлларининг томири тортиб, қийшайиб қолди. Бошида жарроҳлик амалиёти ўтказилгани сабаб ўзига келди. Лекин бугунги кунга келиб, болам гапиролмайди, ҳаракатлана олмайди. Биринчи гуруҳ ногиронига айланди, — дейди жабрланувчи ота.

    Сироп сабаб 5 ёшли ўғлидан айрилган сурхондарёлик жабрланувчи Сирожиддин Ҳасанов суднинг адолатидан умидворлигини айтмоқда.

    Сирожиддин Ҳасанов.
    Фото: “Дарё”
    2022 йил 5 ёшли ўғлим “Док-1 Макс” сиропидан заҳарланган экан. Дастлаб Сурхондарё вилоятидаги Қумқўрғон шаҳар шифохонасига олиб бордик. У ерда шифокорлар нотўғри ташхис қўйишди. Шундан сўнг ўғлимни Термиздаги шифохонага олиб бордик. Термизда болада ўткир буйрак етишмовчилиги борлиги айтилди. Болам сийишдан қолди. Шу сабаб ўғлимни 2022 йилнинг 21 декабрь куни Тошкент шаҳридаги 16-сонли шифохонага олиб келдик. Боламнинг аҳволи оғир бўлгани сабаб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Бир ҳафта ўтар-ўтмас ўғлим комага тушиб қолди. 2023 йил 23 январгача комада ётди. Ундан сўнг миллий болалар марказида ҳам кома ҳолатида ётди. Шундан сўнг ўғлим вафот этди, — дейди Сирожиддин Ҳасанов.

    Отанинг айтишича, улар дастлаб боласи айнан сиропдан заҳарланганини билмаган.

    Самарқанддаги воқеа овоза бўлгач, ўша сиропнинг қолган 20-30 грамм қисмини олиб келиб, текширувга бердик. Заҳар чиқди. Беш ой давомида шифохонада эдим. Ҳар куни болалар ўлганига ҳам гувоҳ бўлдик, — дейди у.

    Сирожиддин Ҳасанов ҳиндистонлик судланувчи С.Р.П.нинг адвокати Даврон Аҳмадовнинг ҳимояси остидаги айбланувчининг дини, вегетарианлигини рўкач қилиб, унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилишга уринишини қораламоқда.

    Суддан айбланувчиларга олий жазо беришини сўрайман, — дейди боласи ўлган ота.

    Суд 16 август соат 10:00 га қадар танаффус эълон қилди.

    11.08.2023, 20:05   Изоҳ (0)   16188
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Масъул маҳалласида касалликлар камайишига қараб мутахассисларга устама бериши мумкин” — Шавкат Мирзиёев

    11.08.2023, 19:30

    Адвокатлар ҳиндистонликни қамоқдан олиб чиқишга уринди, жабрланувчилар бунга қарши чиқди: 65 нафар гўдак ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” сиропи бўйича бошланган

    11.08.2023, 18:32

    “Уммон” гуруҳи хонандаси Зоҳид Ризқиевга суд ҳукми ўқилди

    11.08.2023, 18:24

    Ўзбекистондаги мактабларда дарслар қачондан бошланиши маълум бўлди

    11.08.2023, 18:03

    Ўзбекистонда 1-синфга борадиган ўқувчилар учун “Президент совғаси”ни мактабларга етказиб бериш бошланди

    11.08.2023, 17:46

    ИИВ қидирувга берилган икки блогернинг барча жиноятларини ошкор қилди

    11.08.2023, 17:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.