Ўзбекистондаги мактабларда 2023/2024-ўқув йили 4 сентябрдан бошланади, деб хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.
![](/static/Risolat/2ma.jpg)
Қайд этилишича, президентнинг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 2 сентябрь, шанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгилангани сабабли 1–3 сентябрь барча учун дам олиш кунлари саналади.
“Шу муносабат билан республикамиздаги барча мактабларда янги — 2023/2024-ўқув йили дарс жараёнлари 2023 йил 4 сентябрдан (душанба куни) бошланишини маълум қиламиз”, дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)