Тошкентда 51 минг доллар эвазига Туркия орқали АҚШга юборишни ваъда қилган икки киши қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар берди.
Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Б.Я. ва Ш.Я. фуқаро О.О.га танишлари ёрдамида хорижга чиқиш виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериши ҳамда уни Туркия орқали АҚШга ишга юбориш эвазига 51 минг долларни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкентда 26 июнда ҳам АҚШга юборишни айтиб, фирибгарлик қилган икки киши қўлга тушганди. Пойтахтда 12 июль куни 3,5 минг доллар ва 14 миллион сўм эвазига Мексика орқали АҚШга юбориш ва виза олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланганди.
Изоҳ (0)