Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси сони 2023 йил 1 июль ҳолатига кўра, 2 миллион 999 минг 500 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Статистика бошқармасига таяниб хабар берди.
Шундан:
- эркаклар сони – 1 миллион 471 минг 700 киши;
- аёллар сони – 1 миллион 527 минг 800 киши.
Шаҳар ҳудудлари кесимида таҳлилларига кўра, энг кўп аҳоли сони Олмазор туманида бўлиб, 395 минг кишини ташкил этмоқда. Энг кам аҳоли сони Бектемир туманида — 55,7 минг кишини ташкил этган.
2023 йил 1 июль ҳолатига ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг тақсимланиши:
- Олмазор туманида – 395 минг киши;
- Юнусобод туманида – 366,9 минг киши;
- Шайхонтоҳур туманида – 360,5 минг киши;
- Мирзо Улуғбек туманида – 323,1 минг киши;
- Учтепа туманида – 293,5 минг киши;
- Яшнобод туманида – 289,4 минг киши;
- Чилонзор туманида – 271,9 минг киши;
- Янгиҳаёт туманида – 161 минг киши;
- Миробод туманида – 150,1 минг киши;
- Сергели туманида – 162,3 минг киши;
- Яккасарой туманида –126,9 минг киши;
- Бектемир туманида – 55,7 минг киши.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда доимий яшаётган аҳоли сони 36 миллион 372 минг нафарни ташкил этмоқда. Доимий аҳоли сони кунига ўртача 2 минг кишига ошмоқда. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда республика аҳолиси 2,2 фоизга ортган. Ўзбекистонликлар 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,9 минг кишига кўпайган.
Изоҳ (0)