АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти қонунчилик палатасидан турли эҳтиёжлар, жумладан, мудофаа харажатлари учун камида 25 миллиард доллар миқдорида қўшимча маблағ талаб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди.
25 миллиард долларнинг тахминан 13 миллиард доллари мудофаа эҳтиёжлари ва Украинани қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши кутилмоқда.
Қолган 12 миллиард доллар эса Америка Қўшма Штатларидаги табиий офатларни бартараф этиш учун сарфланади.
Аввалроқ АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси 2024-молия йили учун 886 миллиард долларлик миллий мудофаа қонунини тасдиқлагани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)