Англия Премьер Лигаси клублари ФИФАдан Саудия Арабистонининг трансферлар ойнаси ёпилиш санасини ўзгартиришни сўрайди.
Daily Mail нашрининг хабарига кўра, гап ёзги трансферлар ойнаси ҳақида кетмоқда. Саудия Арабистонида трансферлар ойнаси 20 сентябрда ёпилади. Бошқа Европа топ-лигалари сингари АПЛда трансферлар ойнасидаги дедлайн 1 сентябрь.
Премьер Лига клублари 1 сентябрдан кейин юлдуз футболчиларни Саудияга йўл олишини тўхтатмоқчи. Чунки АПЛ клубларида юлдуз футболчиларнинг ўрнини тўлдириш учун имконият бўлмайди.
Агарда АПЛ ФИФАга талабнома юборса ҳам, бу нарса ушбу трансфер ойнасида эса эмас, кейинги трансфер ойнасига тегишли бўлади. Бу масала лига клубларининг яқинда бўлиб ўтадиган йиғилишида кўриб чиқилади.
Аввалроқ “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ҳам АПЛ ва Саудия Арабистони ўртасидаги трансферлар ойнаси дедлайни борасидаги фарқдан хавотирланаётганини айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)