“Насаф” футболчиси Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттиради.
Туркиянинг “Ризеспор” клуби Алиқулов трансферини эълон қилди. Жамоа 24 ёшли футболчи билан 3+1 кўринишида шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳусниддин жорий мавсум Суперлиганинг 12 та ўйинида иштирок этиб, 5 та гол муаллифига айланганди.
Изоҳ (0)