Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 31 ёшли эркак қўлида гулдаста билан яланғоч ҳолда кўча айлангани акс этган видео тарқалди. ИИББ ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.
Унга кўра, 4 август куни Юнусобод тумани, 11-мавзе ҳудудида, 1992 йилда туғилган Т.А., қўлида гулдаста билан яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланиб, бу хатти-ҳаракати билан фуқаролар норозичилигини келтириб чиқарган.
Ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан ўтказилган текширув жараёнида фуқаро Т.А. Тошкент шаҳар Руҳий-асаб касалликлар гуруҳи шифокори томонидан кўрикдан ўтказилган. Кўрик натижасида Т.А.нинг руҳиятида бузилиш аниқланганлиги сабабли, фуқаро шаҳар руҳий-асаб касалликлар шифохонасига юборилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар қўшимча текширув ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)