UzAuto Motors 4 август куни ишлаб чиқариш линияларида амалга оширилган модернизация ишлари, шунингдек, завод фаолияти самарадорлигининг ошиши ҳисобига 2023 йилда қўшимча 50 000 дона автомобиль ишлаб чиқариш имконияти яратилганини маълум қилган эди. Бугун, 5 августда эса шартнома бериш тўхтатилганини маълум қилди.
Унга кўра, Chevrolet Lacetti, Cobalt ва Damas автомобилларининг 2023 йил учун қўшимча партиясига контрактациянинг дастлабки 2 кунида тўлиқ шартнома тузилди. 4–5 август кунлари ушбу автомобиль моделларини харид қилиш учун 50 000 дан ортиқ шартнома имзоланди.
Қайд этилишича, шартномаларнинг бир қисми бўйича тўлов ўз вақтида, 7 календарь кунидан кейин амалга оширилмаса ушбу шартномалар яна қайта контрактация учун очиқ бўлади.
Ижтимоий тармоқларда автосалонларда акс этган ҳолатлар видеолари тарқала бошлади. Унда одамлар шартнома тузиш учун келиб, навбат сабабли жанжаллар юзага келганини кўриш мумкин.
Изоҳ (1)
men ertalap erta salonga bordim 157 chi navbat bolip shartnoma ololmadim nukus ni asosi avto salonida faqat 120 atrofida shartoma berildi holos qanaqasiga 50 000 shartnoma tugap qoladi onlain shartoma beruvchi dastur ham telegram bot ham ishlamay qoldi shartnomalar tugagandan song ishlay boshladi