Хитойда соат 22:00 дан 06:00 гача 18 ёшга тўлмаган шахсларга интернетга кириш тақиқланади. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Чекловлар боланинг ёшига боғлиқ. 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга кунига икки соатдан ортиқ интернетда вақт ўтказиш тақиқланади. Барча қурилмалардан, боланинг ёшидан қатъи назар, соат 22:00 дан 06:00 гача интернетга кириш тақиқланади.
Ота-оналар баъзи чекловларни қўлда ўчириб қўйишлари мумкин. Бироқ Хитой Кибермакони масалалари бўйича бошқарма маълумотларига кўра, онлайн платформалар янги талабларга риоя қилиш учун жавобгардир. Аммо лойиҳада компаниялар учун бу борада махсус санкциялар кўзда тутилмаган.
Изоҳ (0)