ИШИД террорчилик ташкилоти ўз етакчиси Абу Ҳусайн ал-Ҳусайний ал-Қурашийнинг ўлими ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарларда террорчилар Сурия шимоли-ғарбида ИШИД ва “Жабҳат ан-Нусра” гуруҳи ўртасидаги тўқнашувда уларнинг етакчиси ҳалок бўлганини айтишган.
Террорчилар вакиллари ўзларига янги раҳбар сифатида Абу Ҳафс ал-Ҳошимий ал-Қурашийни тайинлаганликларини эълон қилишди.
ИШИD экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.
Изоҳ (0)