Жанубий Кореяда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон скаутлар конгресининг юзлаб иштирокчилари мамлакатда узоқ вақтдан бери давом этаётган ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли касалхонага ётқизилди.
Тҳе Guardian хабар қилишича, шу ҳафта бошланган тадбирда 158 мамлакатдан 43 минг скаут иштирок этган. Бироқ биринчи куннинг охирига келиб, камида 400 киши бош оғриғи, бош айланиши ва чарчоқ каби иссиқлик билан боғлиқ аломатлар кузатилган.
Чоршанба куни иссиқ ҳаво билан боғлиқ яна 207 та ҳолат содир бўлган. Хусусан, оромгоҳнинг очилиш маросимида 108 киши ўзини ёмон ҳис қилиб, шифохонага етказилган.
Таъкидланишича, тадбир ўтказиладиган ҳудудда табиий соя кам, атроф турли чодирлар билан қопланган. Ҳафта охиригача Кореяда иссиқлик 35 даража атрофида сақланиб қолиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)