Самарқанд вилояти Ургут туманида 500 кг истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 3 август куни соат 00:05 ларда Самарқанд вилояти, Ургут туманида жойлашган “Омонқўтон” ЙПХ масканида Cobalt тўхтатилиб текширилганда, келиб чиқиши номаълум бўлган, ветеринария-санитария талабларига зид равишда, тегишли ҳужжатларсиз 500 кг гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётгани аниқланган.
Яроқсиз гўшт маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилиниб, ҳозирда ҳайдовчига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)