• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ҳоким қонун олдида жавоб бериши керак” — фаоллар Сурхондарё ҳокими ва мактаб директори ўртасидаги тортишув ҳақида

    Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов мажлисда Сариосиё туманидаги мактаб директори Умида Турсунова билан тортишгани акс этган видео тарқалди. Даҳанаки жанжалда ҳоким Турсуновани ишдан олганини айтган. Директор бунинг сабабини сўраган. Ўртада тортишув юзага келган. Видео якунида Турсуновани ички ишлар ходимлари мажлислар залидан олиб чиқиб кетгани акс этган. Аввалроқ сайтимизда воқеа тафсилотларига доир мақола эълон қилинганди. Мазкур тортишув ижтимоий тармоқларни жунбишга келтирди. Фаоллар воқеа юзасидан турли фикрларни билдирмоқда.

    “Вазиятни шахсан ўз назоратимга олдим”

    Воқеа юзасидан мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова муносабат билдирди.

    Ҳилола Умарова
    Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

    “Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори билан боғлиқ вазиятни шахсан ўз назоратимга олдим. Мактаб директори айни дамда маъмурий қамоқ жазосидан озод этилди. Шу ўринда таълим соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир шахс муомала маданияти билан барчага ўрнак бўлиши лозимлигини эслатиб ўтмоқчиман”, — деб ёзган у Telegram’да.

    “Ҳоким жаноблари қонун олдида жавоб бериши керак”

    Ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев ўз саҳифасида тортишувнинг юридик жиҳатларига тўхталиб ўтди.

    Саидали Мухторалиев
    Фото: Telegram / “Юристкадр”

    “Шахсан мен бу аёл, бу мактаб директори мисолида ўз ҳуқуқи учун курашадиган, нафақат ўзини, оиласини ҳамда ўз жамоасини ҳимоя қила оладиган қатъиятли шахсни кўрдим. Бизга мана шундай раҳбарлар керакмасми аслида? Кечагина депутатлар “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилишди. Бу қонун нақадар долзарб ва зарур эканлигини мана шу ҳоким ва мактаб директори ўртасидаги мунозара мисолида яна бир бор кўрдик.

    Ҳоким жаноблари қонун олдида жавоб бериши керак. Кейин мактаб директори алоҳида ҳимояга олинмас экан, унга нисбатан ҳар хил асоссиз бўҳтонлар ўйлаб топилиши ҳеч гап эмас. Бундан ташқари, бу опага нисбатан маъмурий қамоқ жазоси ҳақида қарор чиқарган судьянинг масаласи Судьялар олий кенгаши томонидан албатта кўриб чиқилиши керак.

    Гап бу ерда судьянинг мустақиллиги ҳақида кетяпти. Катта эҳтимол билан мактаб директорига нисбатан қамоқ жазоси ҳақида қарор чиқарган судья ҳокимлик босими остида мустақил ҳаракат қилмаган бўлиши мумкин. Ҳатто президент судьяларнинг мустақиллиги борасида қатъий талаблар қўяётган бир вақтда, буни истамаётган ва бунга лойиқ бўла олмаётган судьяларга тизимда умуман ўрин йўқ. Бу воқеа таълим ташкилотлари фаолиятига ҳокимларнинг асоссиз аралашувига зудлик билан барҳам берилишини талаб этмоқда”, — деб ёзган ҳуқуқшунос.

    Фото: Видеодан кадр

    “Бирор одам директорнинг ёнини олмади”

    Журналист Ибрат Сафо Facebook’даги саҳифасида ҳокимнинг аёлга нисбатан қўполлиги қаттиқ таъсир қилгани ҳақида ёзган.

    “Сурхондарё вилояти ҳокими ва мактаб директори бўлган аёл ўртасидаги тортишувнинг асосида нималар ётганини ўрганмадим, лекин видеосидан менга энг қаттиқ ботгани ­— ҳокимнинг миршабларга аёлни “йўқот” деб айтгани бўлди. Феодализм замонлари аллақачон қайтгандек — маҳаллий хонлар сени пашшадек кўрмайди, ҳузуримдан йўқот, бошини танасидан жудо қил дейишларига оз қолди, шекилли”, — деб ёзган Ибрат Сафо.

    Фото: Видеодан кадр

    Журналист Анора Содиқова воқеа ҳақидаги фикрида мактаб директорини атрофида ҳеч ким ҳимоя қилмаганига урғу берган.

    “Мактаб директори ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилмоқда. Атрофда биронта одам ёнини олмади. “Ахир у ўз ҳуқуқини талаб қиляпти”, демади ҳеч ким. Афсуски, биз шундай мўминлармиз. Рўмол, ҳижоб, соқол суннат, фарз деймиз-у, бир мазлумани ёнини ололмаймиз. Ҳокимга “сенинг шундай қилишга ҳақинг йўқ. Нима деяпсан?”, дея олмаймиз. Адолатни ёнини ололмайдиган мўминлармиз. Ҳолбуки, Аллоҳ адолатни севади”, — деб ёзган у.
    Фото: Видеодан кадр

    “Педагогларни беҳурмат қилманг”

    Депутат Алишер Қодиров ҳам воқеа юзасидан ўз муносабатини билдирди

    Алишер Қодиров

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Президентнинг вакили педагогларга муносабатда президентдан ўрнак олиши керак. Ҳақоратга рози бўлган педагог фарзандларимизни оёқости бўлишга розиликка ўргатади! Педагогларни беҳурмат қилманг”, — дея ёзди “Миллий тикланиш” партияси раҳбари.

    Ёзувчи Жавлон Жовлиевнинг фикрича, миллатга қўрқмас ўқитувчилар керак.

    “Бизда силлиқ, боши эгилган ўқитувчилар сероб, бизга энди қўрқмаслари керак! Бизга “муомаласи чатоқ”, лекин илмли, довюрак, ҳақиқатга тик боқадиган, нима буюрса қилиб кетавермайдиган, ўзига ишонган устозлар керак! Чунки авлодлар-келажак уларнинг қўлида”, — деб ёзади у.
    Фото: Видеодан кадр

    Тадбиркор Бектош Ҳотамов директор аёл ҳокимнинг буйруғи билан қамалганидан ҳайратга тушганини яшира олмади.

    “Сурхондарёда мактаб директори вилоят ҳокими ўтказган йиғилишда ҳоким билан даҳанаки жанг қилди. Кейин ҳокимнинг буйруғи билан директор опани ташқарига олиб чиқиб кетишди. Маълум бўлишича, директор аёлни маъмурий қамоқ жазоси билан сийлаб қамаб қўйишган. Кейин яна маълум бўлишича, вазият мактабгача ва мактаб таълими вазирининг назоратига олинган ва директор опа озодликка чиқарилган. Менда битта савол: директор опани қамаган судья ҳозир борми, тирикми, у мустақилми? У ҳоким айтса, қамаса, вазир айтса, озодликка чиқарса, у ўзи судьями? Ёки опа ҳеч қандай судсиз қамалдимикан? Унақа десам ҳозир феодализм эмас, биз ҳуқуқий-демократик давлатда яшаяпмиз. Хуллас, шу жойида ишлам калламаяпти”, — дея муносабат билдирган у.

    Яқинда вазир Ҳилола Умарова яна бир баёнот билан чиқди. Маълум қилинишича, Умида Турсунова мактаб директори сифатидаги иш фаолиятини давом эттиради.

    “Давлат томонидан олиб бораётган таълим соҳаси ходимларини обрў ва нуфузини кўтариш каби устувор сиёсатни қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳар бир раҳбар ходим педагогларимизга ҳурмат билан муносабатда бўлишларини, мактабда педагог ходимлар фаолият юритиши учун қулай шарт-шароит яратишга эътибор қаратишларини, мактабдаги маънавий муҳит, таълим сифати ва мазмуни билан боғлиқ ҳар қандай вазият вазирлик назоратида эканлигини эслатиб ўтмоқчиман”, — дея маълум қилган Ҳилола Умарова.

    03.08.2023, 23:45   Изоҳ (1)   41842
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 5238094435@telegram.org / 04.08.2023, 06:08

      Ассалому алайкум. Ҳа, жуда ачинарли вазият содир этган ҳоким жаноблари. Аслида мени фикрим шуки, шу савияси оқсаган ҳокимни ишдан олиб, мана шу мактаб директорини ҳоким этиб сайлаш керак. Чунки , бу опа қатъиятли, ӯзига ишонган, жамоаси учун курашадиган жасур аёл экан. Ҳокимнинг сенсираб беҳурмат қилиши ҳар қандай инсонни таъбини тирриқ қилади.
      Аслида унга ким ҳуқуқ берди ҳоҳлаган одамни беҳурмат қилишга? Опа уни ӯзини судга берса арзийдиган иш бӯлибди. Бу ҳолат бошқаларга ҳам ӯрнак - ибрат бӯлса ажаб эмас. Ӯқитувчи ва мураббийнинг айби биз ва сизнинг саводимизни чиқариб дунёни теран кӯз билан кӯришга ӯргатганими?
      Мен шахсий фикримда қоламан!

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғона вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

    03.08.2023, 23:35

    “XXI асрда бундай воқеалар бўлиши мумкин эмас-ку”. Алишер Қодиров лифтда қамалиб ҳалок бўлган аёл воқеаси ҳақида гапирди

    03.08.2023, 23:10

    Сурхондарёда ҳокимдан адолат талаб қилгани учун қамалган мактаб директори ишига тикланиши маълум қилинди

    03.08.2023, 23:05

    “Интернет тезлигини ошириш бўйича ҳали жуда кўп иш қилишимиз керак” — Шерзод Шерматов

    03.08.2023, 22:00

    Ўзбекистонда ичимлик сувининг 90 фоизи қишлоқ хўжалигига сарфланади — Сенат

    03.08.2023, 21:27

    Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартиби: имтиҳонлар, бир оз ошган тўловлар

    03.08.2023, 21:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.