Футбол бўйича Испания Ла Лигасида 2023/24 йилги мавсумдан бошлаб қўшимча вақтлар борасида ўзгаришлар бўлади.
Cope нашрининг хабарига кўра, янги мавсумдан бошлаб, ҳар бир урилган гол учун қўшимча бир дақиқа берилади. Ҳар бир футболчи алмаштирилиши учун 30 сония қўшилади. Шу тариқа ўйиндаги ҳар бир тўхталишга жиддий қаралади.
Шу тариқа ҳар бир ўйинда қўшиб берилган дақиқалар 10 ёки ундан ортиқ бўлиши ҳам мумкин. Бу тажриба 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида синаб кўрилган.
Изоҳ (0)