Коста-Риканинг “Депортиво Рио Каняс” ҳаваскорлар жамоаси футболчиси Хесус Альберто Лопес Ортесни тимсоҳ еб қўйди.
The Sun нашрининг хабарига кўра, фожиа 29 июль куни содир бўлган. Лопес Ортес Каняс кўлида сузиб юрган вақтга тимсоҳ унга ҳужум қилган. Марҳумнинг танасини сувдан олиб чиқиш учун полиция тимсоҳни отиб ўлдиришга мажбур бўлган.
29 ёшли футболчининг икки нафар фарзанд етим қолган.
“Бу барча учун оғир кун. Сени мураббий, футболчи ва энг яхши ота сифатида хотирлаймиз. Доимо қалбимизда бўласан”, — дея баёнот берди “Депортиво Рио Каняс” клуби.
Изоҳ (0)