Футбол бўйича араб клублари ўртасидаги Чемпионлар Кубоги баҳсининг 3-тур ўйинида “Ан-Насср” “Замалек” жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди. Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду 87-дақиқада гол уриб, жамоасининг дуранг натижа қайд этишига ҳисса қўшди.
Маълумот учун, “Ан-Насср” Чемпионлар Кубогининг 1-турида “Аш-Шабоб” билан 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этганди. 2-турда эса Туниснинг “Монастир” жамоаси 4:1 ҳисобида таслим этилганди.
Ортда қолган 3 турдан сўнг Ар-Риёд жамоаси C гуруҳида 5 очко жамғариб, плей-офф босқичига йўл олди.
Чемпионлар Кубоги
3 август, пайшанба
“Замалек” Миср – “Ан-Насср” Саудия Арабистони 1:1
Голлар: 1:0 – 53 Зизо (пенальти), 1:1 – 87 Роналду.
“Ан-Насср”: Ал-Акиди, Ал-Ганам, Лажами, Маду (Ал-Амри, 46), Теллес (Koнaн, 64), Брозович, Фофана (Ал-Ҳассан, 92), Алева (Мане, 46), Гариб (Ал-Сулайхим, 64), Талиска, Роналду.
Изоҳ (0)