Туркиянинг Бурса вилоятида завод ёниб кетди. Тез орада ёнғин яқин атрофдаги яна тўртта саноат объектига тарқалди. Ҳодиса Maршал Февзи Чакмак кўчасида содир бўлган.
Воқеа жойига фавқулодда хизматлар етиб келган. Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўраб олишга, унинг янада кенгроқ тарқалишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.
Ҳодиса сабаблари ва қурбонлар сони ҳақида маълумот берилмаган.
2021 йилнинг ноябрь ойида мазкур ҳудуддаги тўқимачилик фабрикасида кучли ёнғин содир бўлган эди. Ёнғин бир неча ўт ўчириш бригадалари томонидан катта қийинчилик билан ўчирилган.
Изоҳ (0)