30 ёшли экстремал спортчи Реми Лучиди Гонконгдаги осмонўпар бинонинг 68-қаватидан йиқилиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Маълум қилинишича, блогер Тregunter Tower мажмуасига чиқишга уринган. Соат 18:00 атрофида Лучиди бинога келган ва қўриқчига 40-қаватдаги дўсти билан кўришишини айтган. Бироқ бу қаватдаги эркак аслида унинг дўсти эмаслиги маълум бўлган. Қўриқчилар эркакни ҳибсга олишга ҳаракат қилган, аммо ўша пайтда экстремал блогер аллақачон лифтда бўлган.
Видеокузатув камераларида Лучидининг 49-қаватдан чиқиб, зинапоядан томга кўтарилаётгани акс этган. Қўриқчилар томдаги люк очиқлигини пайқаган, аммо блогер кўринмаган.
Реми Лучиди охирги марта соат 19:38 да пентҳаус ойнасини тақиллатганда кўриниш берган. Шундан сўнг бинога қаровчи хизматчи полицияни чақирган.
Аноним манбанинг айтишича, Лучиди воқеа содир бўлишидан олдин пентҳаус ташқарисида қолиб кетган ва ёрдам сўраб деразани тақиллатган. Воқеа жойида Лучидининг хавфли саёҳати муҳрланган камера топилган. Полиция ҳозирча ўлимнинг расмий сабабини ошкор қилмаган.
Изоҳ (0)