Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида муссон ёмғирлари пайтида чақмоқ уриши оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳат олди. Бу ҳақда “ТACС” Аll India радиосига таяниб хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса қишлоқда деҳқонлар далада ишлаётган пайтда содир бўлган. Очиқ жойда бўлган одамлар панага қочишнинг иложини топа олишмаган.
Ҳалок бўлганлар штат пойтахти Бҳубанешварда истиқомат қилиши ҳақида хабар берилган, у ерда душанба куни ёғган ёмғир 258 мм га етган.
Расмий маълумотларга кўра, 2022 йилда Ҳиндистонда чақмоқ уриши оқибатида 907 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)