Болливуд юлдузларининг орасида кўп фарзандли оилаларда вояга етган машҳурлар ҳам бор. “Яндекс Дзен” шу каби кўп фарзандли оилаларда вояга етган актёрлар ҳақида маълумот берди.
Аруна Ирани
Аруна Ирани оиласидаги саккиз ака-сингилнинг энг каттаси бўлган. Актриса олтинчи синфдан кейин мактабни ташлаб кетишга мажбур бўлди, чунки ота-онаси барча фарзандларини ўқита олмас эди.
Мадҳубала
Ҳинд киносининг энг гўзал актрисаларидан бири Мадҳубаланинг ўнта ака-ука ва опа-сингиллари бор эди, улардан фақат тўрттаси балоғат ёшига етган. У ўн бир фарзанднинг бешинчиси эди ва отаси ишидан айрилганидан кейин кино соҳасида ишлашга ва бутун оилани боқишга мажбур бўлган.
Меҳмуд
Комедик актёр Меҳмуд 1940—1950 йилларнинг кино юлдузи, саҳна актёри ва раққоса Мумтоз Алининг саккиз фарзандидан бири эди. Меҳмуднинг битта опаси ва олти укаси бўлган.
Прем Чопра
Прем Чопранинг оиласида 6 фарзанд: у, синглиси ва тўртта укаси бор эди.
Камини Каушал
Панжоб университетидаги ботаника профессорининг қизи Камини Каушал икки ака-ука ва уч опа-сингилнинг энг кичиги бўлган.
Говинда
Говинда продюсер Арун Кумар Ахужа ва актриса Нирмала Девининг оиласидаги 6 фарзанднинг энг кичиги эди.
Нутан
Ёзувчи, режиссёр Кумарсен Самарт ва унинг актриса рафиқаси Шобҳананинг тўрт фарзанди бўлган. Ҳинд киноси тарихидаги энг яхши актрисалардан бири Нутан эса уларнинг энг катта фарзанди эди. У актриса опа-сингиллар Танужа ва Чатура, акаси Жайдип билан бирга катта бўлган.
Салмон Хон
Салмон Хоннинг икки нафар: Арбаз, Саҳил исмли акалари ва Алвира исмли синглиси бор.
Уша Киран
1950 йилларнинг машҳур Болливуд актрисаси ва Мумбай шерифи Уша Киран оиласидаги бешта қизнинг иккинчиси бўлган.
Изоҳ (0)