• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Отаси туфайли “запрет”га тушган, ўз продюсерига турмушга чиққан, ўз принципларига содиқ хонанда ва актриса Шаҳзода 44 ёшда (фото, видео)

    Хонанда Шаҳзодани нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиё давлатларида машҳурликка эришган десак муболаға бўлмайди. У 28 июль куни 44 ёшни қарши олди. Тасодифан санъаткор бўлган, ижодининг энг жўшқин дамларини тақиқларда ўтказган ижодкорнинг ҳаёт ва ижоди ҳақида кўпчилик билмаган маълумотлар билан бўлишамиз. 

    Фото: Instagram/@shahzodasinger

    “Ота-онам ажрашиб кетишган”

    Асл исми Зилола Мусаева бўлган хонанда 1979 йил Фарғона вилоятида дунёга келган. Онаси Майа Мусаева рус тили ва адабиёти ўқитувчиси, отаси Баҳодир Мусаев фалсафа фанлари доктори. У оилада кенжа фарзанд, Эркин исмли акаси бор. Акасининг санъатга умуман алоқаси йўқ, у тадбиркорлик билан шуғулланади.

    Фото: Instagram/@shahzodasinger

    — Оилам ҳақида гапиришни истамаганим улар билан муносабатим ёмон дегани эмас. Улар билан ҳамиша муносабатимиз яхши бўлган. Яширмайман, ота-онам болалигимда ажрашиб кетишган. Дадам биздан алоҳида яшарди. Болалигим жуда чиройли ўтган. Етти ёшимга қадар дадамнинг иш фаолияти сабаб Москвада яшаганмиз. Ундан кейин Ўзбекистонга қайтганмиз. Онам ишда бўлгани учун кўп вақтимни бувим билан ўтказардим. Бувим тақводор инсон, у киши ота-онамдан фарқли равишда ўзбекона муҳитда тарбияларди. У кишидан жуда кўп нарсаларни ўрганганман, — дейди хонанда.

    “Рус мактабида ўқиганим боис...”

    1987 йили Баҳодир Мусаев оиласи билан Тошкентга кўчиб келади. У аввалига пойтахтдаги 80-мактабга, ундан сўнг 307-ихтисослаштирилган мактабга ўқишга боради. Хонанда рус тилида гаплашишига нафақат оиласи, балки мактабдаги таълим ҳам сабабчи бўлганлигини айтиб ўтади.

    Фото: Instagram/@shahzodasinger

    — Оиламизда асосан рус тилида гаплашилса ҳам, ҳамма ўзбек тилини ҳам биларди. Болалигимнинг бир қисми Москвада ўтгани учун шу тилда гаплашиш қулай бўлиб қолганди. Унинг устига Тошкентда ҳам айнан рус тили синфларида таҳсил олдим. Ўзбек тилини 70 фоиз биламан, аммо талаффузим унчалик тўғри эмас. Шу боис, асосан рус тилида гаплашаман. Ота-онам жуда илмли инсонлар. Онам рус тилида жуда чиройли гапиради, балки оиладаги муҳит ҳам менга таъсир қилгандир, — дейди хонанда Шаҳзода.

    Узоққа бормаган “Жоним”

    Зилола Мусаеванинг ота-онаси уни илмга қизиқтириш учун кўп марта ҳаракат қилишади. Аммо хонанда мактабнинг юқори синфида ўқиётганида Нателла исмли дугонаси билан санъатга қизиқиб қолади. Нателла эса истеъдодли бастакор Вагиф Зокиров билан яқин муносабатда эди. Вагиф Зокиров кейинчалик Шаҳзодани Азиза Насриддинова билан таништиради.

    Фото: Instagram

    — Вагиф билан халқаро танловларда иштирок этиб юрганимдаёқ танишганман.  Шаҳзода билан танишишимга ҳам у сабабчи бўлган. Яъни Шаҳзода унинг турмуш ўртоғи билан синфдош дугона бўлган. Мен Вагиф Зокировнинг уйига репетиция қилиш учун борганимда, у гуруҳ тузиш таклифини берган. Вагифнинг таклифидан ҳайрон бўлиб ким билан гуруҳ тузамиз деганимда Нателла ва Зилолани айтган. “Гуруҳ тузиш менга керакми йўқми” деб анча иккиланганман. Кейин майли керакдир деб рози бўлганман. Нателла Вагифнинг аёли эди, у оранжировка учун пул тўламасди, асосий харажатларни эса мен қоплаганман. Зилола Мусаеванинг онаси ҳам унга пул масаласида ёрдам берган. Хуллас, “Жоним” гуруҳининг қўшиқларини ўз пулимиз эвазига яратганмиз. “Тарона рекордс”дан умуман ёрдам олмаганмиз. Фақатгина кассета, концерт ва радиода қўшиқларимиз бериб борилишига ёрдам беришган. У пайтда санъаткорлар анча кам эди. Ким яхши қўшиқ яратса, клипсиз ҳам машҳурликка эришиш мумкин эди. 2000 йил “Тарона тақдимоти”да “Ўтиб кетади” қўшиғи билан саҳнага чиққанмиз. Аслида, гуруҳ номи ҳам продюсерлик компаниясига тегишли эмас. Бу номни Вагиф Зокиров қўйган, — дейди хонанда Азиза Насриддинова.

    “Жоним”нинг тарқалишига ким айбдор?

    “Жоним” гуруҳи кўп вақт ижод қилмаган бўлса-да, катта натижаларни қўлга киритган. Улар икки ойда “Ўтиб кетади” номли альбомни тугатишади, “Қарама кўзларимга” қўшиғига эса БФС студияси томонидан замонавий клип суратга олинади. Аммо, негадир гуруҳ тарқалишини исташади. Бунинг сабабларини Шаҳзода очиқлашни истамайди, Азиза Насриддинова эса бу дугонасининг истаги эканлигини айтади. 

    Фото: Instagram/@shahzodasinger

    — Гуруҳнинг тарқатилишига Зилола Мусаева сабабчи бўлган. “Қарама кўзларимга” қўшиғи “ҳит” бўлганидан кейин 2001 йилнинг 1 январь куни бир дугонам қўнғироқ қилиб “Тинчликми? Нега бундай қиляпсан? Таниқли гуруҳ бўлганди-ку” деб сўраган. Кейин билсам улар радиога яккахон хонанда бўлиб гуруҳни тарк этганим ҳақида интервью беришган экан. Бу хабарни эшитиб “шок” ҳолатига тушдим. Сабабини сўрасам кулиб “Бу ҳаёт” деб жавоб беришган. У пайтлари ёш қиз эдим, шартномани аниқ ўқимай қўл қўйганман. Хуллас, гуруҳнинг барча муаллиф қўшиқлари, номи компанияга тегишли деган банди бор экан. “Ахир қўшиқларнинг яратилишига пулни мен тикканман-ку”, деб сўраганимда “Бу ҳаёт”, деб кулиб жавоб беришган, — дейди хонанда Азиза Насриддинова.

    Клубда қўшиқ куйлаш ва турмушидан ажрашиши ҳақида

    Зилола Мусаеванинг онаси молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган бўлса-да, у ҳам ҳаммасини нолдан бошлаган. У санъаткор бўлгунга қадар қандай қийинчиликларни бошдан кечирганини айтишни истамайди. Аммо у ҳам кўп хонандалар сингари клубда 10 минг сўм эвазига қўшиқ куйлаган. Зилола анча эрта оила қурган, аммо ёш оиланинг турмуши узоққа чўзилмаган. Буни кўпчилик унинг санъатни танлагани сабаб деб билишади. Хонанда эса бунинг сабаблари бутунлай бошқа эканлигини айтиб ўтган.

    Фото: Instagram/@shahzodasinger

    — Биз у билан дўстмиз. У айни пайтда Америкада яшайди. Никоҳимиз айнан шунинг учун ҳам бекор қилинган. Мен Америкага кўчиб боришни истамаганман. Лекин ҳозир муносабатларимиз дўстона. У Ўзбекистонга келганида албатта Солиҳ билан учрашади ва мулоқот қилади, — дейди Шаҳзода.

    Бошқа интервьюсида эса оналик масъулиятини биринчи фарзандида ҳис қилмагани, шу боис ўғлини онаси Майа Мусаева катта қилиб берганини айтиб ўтган.

    Фото: Instagram/@shahzodasinger

    Шаҳзода Лоланинг ота-онаси орасини бузганмиди?

    Зилола Мусаева Киев давлат халқаро университетига ўқишга киради. Аммо ижодга киришиб кетиши ва продюсерлик компаниясининг таклифига рози бўлгач, ўқишни якунлай олмайди.  У “Тарона рекродс” подюссерлик компания билан шартнома имзолагач, Шаҳзода тахаллуси остида ижод қилишни бошлайди. Бу номли унга Равшан Йўлдошев беради. Омадли таҳаллус ва “ҳит” қўшиқлар уни бир зумда машҳурлик шоҳсупасига олиб чиқади. Аммо баъзи мухлислар унинг танилишида хонанда ва продюссернинг ишқий алоқалари ҳам сабаб бўлганини айтиб ўтишади. Айримлар эса Шаҳзодани тинч оилани бузганликда айблашади. Хонанда эса бу гап-сўзларга қуйидагича жавоб берганди.

    Фото: Instagram

    — Равшан Йўлдошев рафиқаси билан 1998 йилда ажрашган. Ўшанда мен у билан таниш эмасдим. Мен Равшан билан 2000 йилда танишганман. У 6 йил давомида меҳримни қозонишга ҳаракат қилган. Мен виждонлилик, интизом ва ҳаққонийлик доим биринчи ўринга қўйиладиган оилада катта бўлганман. Шунинг учун ҳам у ўзининг виждонли, чиройли қалб эгаси эканлиги билан меҳримни қозонди.
    Агар бирон инсон биринчи никоҳида тополмаган бахтини иккинчи никоҳида топса, мен буни тўғри қабул қиламан. Қандайдир сабабларга кўра, биринчи оиласи билан ажрашганларга қарата айтмоқчиман: Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Ҳаётда биринчи оиласи билан ажрашиб, иккинчи марта мустаҳкам оила бунёд этилган ҳолатлар кўп учрайди.

    Фото: Instagram/@shahzodasinger

    Равшандаги оғир-вазминлик, ўйлаб иш тутиш, кам ва паст овозда гапириш каби хислатлар менга манзур бўлган. Бундан ташқари, энг асосийси у яхши ота. Ўшанда, у билан танишганимда ажрашган бўлишига қарамай, фарзандларини жонидан ортиқ яхши кўриши эътиборимни тортган. У болаларни жудаям яхши кўради. Ақллилиги, болаларни севиши, ва албатта меҳр тўла қалби мени ўзига ром этган, — деб жавоб берганди хонанда.

    “Лола оила қуришимизни эшитиб хурсанд бўлган”

    Миш-мишларга қараганда, Шаҳзода Лола Йўлдошева билан дугона бўлган. Лола дугонасининг отаси билан муносабатларидан хабар топгач,  у билан алоқаларини узган. Бу гап-сўзларга эса хонанда Шаҳзода қуйидагича жавоб берган.

    Фото: Instagram/@lolaofficial

    — Ҳамма Шаҳзода Лола билан дугона эди. Кейин унинг отасини тортиб олди, оиласини бузди, деб гапиради. Равшанинг ўзи мени Лола билан таништирган. Биз у билан “Севинч” фильмида суратга тушганмиз. Равшан ўшанда мен билан учрашиб юрарди. Равшан менга уйланиши ҳақида биринчи бўлиб, Лолага айтган. Равшан Лолага: “Онанг билан, афсуски муносабатларимиз якун топди. Мен айнан Зилола билан оила қурмоқчиман” деган. Равшаннинг айтишича, ўшанда Лола жудаям хурсанд бўлган. Отасига уни бахтли бўлишини исташини айтган. Шундан сўнг биз Лола билан тез-тез гаплашадиган бўлдик. Кейин у турмушга чиқди. Биз унинг тўйига бордик. 5 йил унинг ижодида танаффус бўлди. Кейин эса бизнинг муносабатларимизга нимадир бўлди... Нималигини билмайман, — деганди Шаҳзода.

    Райҳон ва Шаҳзода муносабатлари...

    Шаҳзода нафақат, Лола балки Райҳон Ғаниева билан ҳам яқин дугона бўлган. Афсуски, уларнинг муносабати ҳам узоққа бормай дарз кетган. Шаҳзода бу ҳақда гапиришни истамайди, Райҳон эса ўз фикрларини айтиб ўтган.

    Фото: “Darakchi.uz”

    — Шаҳзода билан жуда яқин бўлганмиз, ҳатто бир булочкани бўлишиб, гастролларда бир кроватда ухлардик. Аммо Шаҳзода қийин вазиятга тушиб, Россияга кетиб қолди. У билан бир неча марта боғланишга, ҳол-аҳвол сўрашга ҳаракат қилдим. Аммо имкони бўлмади. Менимча, Шаҳзода буни нотўғри қабул қилди. Гўёки мен бошига иш тушганида четда қараб турадиган инсондек бўлиб кўриндим. Аммо уни ҳалигача ҳурмат қиламан. Унга фақат омад тилайман, — дейди хонанда Райҳон.

    Райҳон собиқ дугонасининг таклифига кўра концертларига ташриф буюрарди. Аммо Шаҳзода Райҳоннинг бирорта концертида кўриниш бермаган.

    Фото: Instagram

    — Таклифнома жўнатди, сафарда бўлганим учун концертига боролмадим. Атайин қилганим йўқ. Райҳонга омад ва бахт тилайман, — деб миш-мишларга нуқта қўйган Шаҳзода.

    Шаҳзода нега “запрет”га тушган?

    Шаҳзода Россия шоу-бизнесида ҳам бир муддат ижод қилган. Тўғрироғи, ўша даврдаги вазият уни юртидан кетишга мажбур қилган.

    Фото: Instagram/@shahzodasinger

    — Отамнинг фаолияти сабаб, ижодий чекловлар бўлган. 6 йил давомида деярли ҳамма нарсадан узилиб қолганман. Унинг қандай чеклов бўлгани, отамнинг сиёсатга қандай алоқаси борлигини тушунмайман. У илм билан шуғулланадиган инсон холос. Баъзи инсонлар Россияда ҳам ижод қилгани учун “запрет”га учраган деб ҳисоблашар экан. Аксинча, бу ерда тақиқларга учрагандан кейин россиялик продюсерлардан таклифлар олганман. Чунки бу ерда қолишим ниманидир ўзгартирмас эди, — дейди хонанда Шаҳзода.

    “Жуда қўрқинчли ҳолат эди”

    Шаҳзода Доғистонда гастрол сафари билан борганда авиаҳолакатга учрашига бир бахя қолгани ва жуда қўрқинчли вазиятга тушгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram/@shahzodasinger

    — Гастрол сафарларида ноқулай вазиятлар ҳам бўлиб туради. Аммо энг қўрқинчлиси Доғистонга сафар қилганимизда бўлган. Самолёт бирдан силкиниб, ваҳимали вазият бўлган. Юқоридаги чамадонлар отилиб, ҳамма кислород мосламаларини тақиш билан овора эди. Йўловчилар шунчалик бақир-чақир қилишганки, бу вазиятни яна-да оғирлаштирар эди. Биз эса жамоамиз билан жим ўтираверганмиз. Бир оздан кейин вазият ўнгланган, самолёт қийинчилик билан бўлса-да, қўнган. Аммо жуда қўрқиб кетганман, — дейди Шаҳзода.

    Ҳаммаси яхшидек кўринса-да...

    Шаҳзода 2013 йили иккинчи бор оналик бахтига мушарраф бўлди. Бир қарашда унинг ҳаётида ҳаммаси рисоладагидек эди. Афсуски, 2020 йилнинг 30 март куни у турмуш ўртоғи Равшан Йўлдошевдан айрилди. Шундан сўнггина у аллақачон “Тарона рекродс”дан кетгани ва турмуш ўртоғи билан ҳам анча вақтдан буён бирга яшамаётгани ҳақидаги гап-сўзлар тарқалди. 

    Фото: Instagram

    — “Тарона”дан ўз ихтиёрим билан кетдим. Ҳаммаси чиройли якунланди. Янги студия очилди, продюсерлик лойиҳалари амалга ошириляпти. Студиямиз ҳамма хонандалар учун очиқ. Бир нарсадан воз кечсам, ёки нимагадир эришолмасам бошқа ишларим ўхшайди. Масалан, Ўзбекистонда запретда бўлганимда Россиядан таклифлар кўп бўлганди. “Тарона”дан кетганимдан кейин реклама роликларига жуда кўп таклиф этишди. Пул керак, янги студия очиш ва керакли ускуналарни харид қилиш озмунча маблағ талаб этмайди, — деб жавоб берганди хонанда Шаҳзода.

    Шаҳзоданинг “ёриб” чиқолмаган давомчилари...

    Шаҳзода продюсер бўлишга бир неча марта ҳаракат қилди. Ҳатто, “Жоним” гуруҳини янги таркибда чиқаришга ҳам уринишлар бўлди. Афсуски, бу борада унга омад кулиб боқмади. Продюсерлик қилган хонандаларининг ҳеч бири “ёриб” чиқолмади.

    Шаҳзода нега бугун саҳнада эмас?

    Хонанданинг ўзи ҳам ижоддан чекинди. Миш-мишларга қараганда, у оиласи билан хорижга кўчиб кетган, турмушга чиққан. Бу саволга ойдинлик киритиш мақсадида хонанданинг дўсти ва собиқ маъмури Даврон Муқимов билан боғландик.

    Фото: Instagram/@shahzodasinger

    — Бугунги кунда Шаҳзода ҳордиқ чиқармоқда. Қачондан ижодга қайтиши ҳақида ҳам маълумот беролмайман. Чунки у ич-ичидан ижодга қайтишни исташи керак. Соғиниб саҳнага қайтгандагина, ҳақиқий ижод бўлади. Мухлисларга фақат бир нарсани айта оламан. Балки, Шаҳзоданинг ижодга қайтишига илҳомнинг етишмаётгани сабаб бўлиши ҳам мумкин. Ишончим комилки, у саҳнага қайтса, санъатимизда ҳақиқий “портлаш” бўлади, — дейди Даврон Муқимов. 

    Фото: Instagram/@shahzodasinger

    Шаҳзода ўз принципларига амал қиладиган хонанда ҳисобланади. Масалан, у 25 йилдан буён сочининг рангини ўзгартирмайди. Унга ёрқинлик эмас, табиий ва оддийлик ёқади. 

    Шаҳзода Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Театршунослик” бўлимига бюджет асосида ўқишга қабул қилинганди. Аммо оилавий масалалар боис, академик таътил олишга мажбур бўлди.

    У оналарга атаб иккита қўшиқ ижро этган. Оталар ҳақида негадир куйлолмайди.

    У суратга тушган Фотима ва Зуҳра фильми нафақат Ўзбекистонда, балки хориж телеканалларида ҳам намойиш этилган.

    31.07.2023, 12:38   Изоҳ (0)   40580
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Тошкентдан уй сотиб олган Ўткир Шодмонов, касал бўлиб қолган Муниса Ризаева ва фарзандли бўлган “Уммон”чи Шоҳрух

    29.07.2023, 22:33

    Актёр Идрис Элба йўлда нотаниш қизнинг ёнини олгани учун ўлишига бир бахя қолгани ҳақида сўзлаб берди

    29.07.2023, 19:33

    Турк киносининг энг кўп гонорар тўланадиган актёрлари 

    29.07.2023, 13:39

    Instagram: Маъруф Отажонов хонадонида тўй, Паризода ўз ресторанини очмоқда, Марям Тиллаева нечта тилни билади? 

    28.07.2023, 23:08

    Марго Робби биринчи гонорарини онасининг ипотека қарзини тўлашга сарфлагани ҳақида сўзлаб берди

    28.07.2023, 17:44

    Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг 88 ёшли қўшниси уларнинг қўпол муносабатидан ранжигани ҳақида сўзлаб берди

    28.07.2023, 15:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.