Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Кундуз кунлари ҳаво 35-40 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 42 даражагача исийди.
Ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1 август куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
31 июль ва 1 августда шимолда ва чўл ҳудудларда, 3—4 августда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Кейинги дам олиш кунлари эса ҳарорат фони бир оз пасайиши кутилмоқда, кундузги ҳарорат 33-38 даража атрофида бўлади.
Тошкентда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 31 июль—4 августда 38-40 даража атрофида бўлади.
Изоҳ (0)