Тошкентда 2024 йил 1 январдан оқар сув, жумладан, техник сув ресурсларидан тўлов асосида фойдаланилади. Бу ҳақда президентнинг 26 июлдаги қарорида белгиланди.
![](/static/nigora/suv2.jpg)
“Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент қарорига кўра, 2024 йил 1 январгача коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ахборот тизимларини “Рақамли Тошкент” комплекс дастурига интеграция қилиш орқали муаммоларни аниқлаш ва тезкор ҳал этиш тизими жорий қилинади.
2024 йил 1 мартдан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ корхоналарининг Тошкент шаҳри филиаллари “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ва “Тошкент шаҳар газ таъминоти” МЧЖ сифатида қайта ташкил этилади.
Изоҳ (0)