Абатбай Данияров Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Абатбай Данияров шу вақтга қадар Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
26 июль куни ташкилий масала кўрилган халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессиясида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев иштирок этган.
Абатбай Данияров 1987 йилда Нукусда туғилган, 2008 йилда Нукус давлат педагогика институтини инглиз тили ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2021 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.
2020 йил ноябрь ойидан буён Нукус шаҳар ҳокимлигини Утемурат Панаев бошқариб келаётган эди.
Бундан олдин Санжар Обидов Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинлангани, Урганч шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган Шуҳрат Абдуллаев 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)