• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ёз чилласи аёвсиз қиздирмоқда. Ҳаво қачон салқинлашади?

    Бугунги кунда нафақат Ўзбекистонда, балки дунёнинг кўплаб минтақаларида ҳаво ҳарорати юқори даражада исимоқда. Иқлимшунослар июль ойининг дастлабки кунларидан Тинч океанида сув ҳароратининг исиб кетиши билан боғлиқ “Эл-Нинё” ҳодисасини бунга асосий сабаб сифатида келтирмоқда.

    Фото: "cgtn.com"

    Ўзини оқлаган прогноз

    “Ўзгидромет” бир неча кун аввал 24—27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво оқими кириб келишини прогноз қилганди. Прогноз ўзини оқлади. Умуман олганда, 24—25 июль кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати нисбатан юқори бўлиб, деярли барча вилоятларда 41-42 даражагача кўтарилди. Хусусан, 25 июль куни республиканинг ҳамма текислик ҳудудларида ҳарорат максимумлари 42 даражагача чиқди.

    Албатта, бу ҳолат фақат бизнинг минтақадагина рўй бермаяпти. Айни пайтда дунёнинг кўплаб мамлакатларида “Эл-Нинё” ҳодисасининг ғайритабиий таъсирлари сезилмоқда. Масалан, айрим давлатларда юқори иссиқ ҳарорат, ноодатий ёғинлар ёки сув тошқинлари кузатилмоқда.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    “Эл-Нинё” ҳақида қисқача

    “Эл-Нинё”—Тинч океани марказий ва шарқий тропикларида сув юзасидаги ҳароратнинг кўтарилиши билан боғлиқ иқлим режими ҳисобланиб, ўртача 2-7 йилда бир марта содир бўлади. У одатда 9 ойдан 12 ойгача давом этади. Июль ойи бошида БМТнинг Жаҳон метеорология ташкилоти Тинч океанининг тропик қисмида етти йил ичида биринчи марта “Эл-Нинё” шароити юзага келганини эълон қилди. Бу ҳодиса глобал ҳароратнинг кескин ошиши ва ҳаддан ташқари иссиқ об-ҳаво эҳтимолини оширади.

    Иқлимшунослар таҳлилига кўра, ҳозирда мазкур ҳодиса дунё иқлимига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Тинч океани марказий ва шарқий минтақаларида сув ҳароратининг меъёрдан уч даражагача кўтарилиб кетиши дунёда кунлик ҳарорат рекордлари янгиланишига олиб келган.

    Маълумотларга қараганда, ўтмишда “Эл-Нинё” ҳодисалари бутун дунё қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётига муаммо туғдирган. Шунинг учун экспертлар барча мамлакатлар унинг салбий оқибатларини камайтириш учун чоралар ишлаб чиқиши зарурлигини такрорламоқда.

    Охирги марта 2016 йилда кузатилган “Эл-Нинё” Ўзбекистонга ҳам сезиларли таъсир кўрсатган. Ўша даврда қиш илиқ, баҳор иссиқ ва жазирама ёз кетидан кузнинг октябри совуқ, ноябрда эса қор ёғиб юборган.

    “Агар 2016-анолог йилга ишонилса, келаётган қишимиз ҳам илиқ бўлиши мумкин. Албатта, бу узоқ муддатли прогнозлар. Унинг ўзини оқлаш даражаси жуда паст. Лекин йўқдан кўра бор мақолига амал қилинса, келгуси қадамлар шу аснода ташланса, ёмон бўлмайди”, — дейди иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.

    Прогнозларга кўра, 2024 йил дунёда охирги 8-9 йиллик ва кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Ҳаво қачон салқинлашади?

    “Ўзгидромет” прогнозларига кўра, 27–29 июль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бир оз пасайиши кутилмоқда. Хусусан, 27 июлда Қорақалпоғистон ва Хоразмга, 28 июль куни Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига Қозоғистондан нисбатан салқин ҳаво кириб келади. Мамлакатда ҳарорат 35-38 даражагача, жанубда 40-42 даражагача пасаяди. Бундай ҳарорат жорий ҳафта охирида ҳам сақланиб туради.

    “Чилла тобора йўқолиб бормоқда”

    Гидрометеролог Эркин Абдулаҳатовнинг “Дарё” мухбири билан суҳбатда авваллари ёзда чилла пайтидаги аномал иссиқ яхшироқ бўлганини айтган.

    “Чунки ёзда ҳаво қуруқроқ бўларди. Ҳозир тунда ҳарорат пасайиш ўрнига, кўтарилиб кетмоқда. Олдинлари ҳарорат кечаси 20 даражагача пасайиб, этни жунжитадиган ҳаво бўлган. Ҳозир эса ундай эмас. Чунки ҳаводаги намлик юқори. Иссиқлар ўзининг вақтида – чиллада бўлмаяпти. Илгари ёзда намгарчилик 20-30 фоизга ортган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 50 фоизгача кўтарилди. Бунинг оқибатида инсонлар организми қийналяпти. Чилла деган нарса тобора йўқ бўлиб кетмоқда. Масалан, шу йилнинг апрель ойида Хоразмда +42 даража иссиқ ҳарорат кузатилди. Бу зарарли, албатта. Апрель – уйғониш даври. Ҳаво иссиқ бўлгани ҳисобига Хоразм ҳозир сув танқислигини бошдан кечиряпти”, — деди мутахассис.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Аввалроқ Ўзбекистонда энг иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилган йиллар ҳақида маълумот берилганди.

    Маълумотларга кўра,

    • 1983 йилда Бухоро вилоятида республика тарихидаги рекорд ҳарорат +49,9 даражали иссиқ кузатилган.
    • 1914 йилда Сурхондарё вилояти Термиз шарида +49,6 даража иссиқ бўлган.
    • Тошкент шаҳрида эса 1997 йил 18 июлда термометр устунчаси +44,6 даража иссиқни қайд этган. Бу ўша давр учун сўнгги 160 йиллик кузатувлар тарихидаги энг юқори, рекорд даражадаги иссиқ ҳароратдир.
    • Нукусдаги энг юқори ҳаво ҳарорати 2002 йил август ойида кузатилган бўлиб, иссиқлик +46,8 даражагача кўтарилган.
    26.07.2023, 01:38   Изоҳ (0)   29146
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Товламачилик ва фирибгарликда айбланаётган Абдуқодир Мўминов иши юзасидан суд мажлиси бошланди. Судланувчи айрим айбловларни рад этса, айримларини тан олди

    25.07.2023, 23:49

    ТИВ одам савдоси қурбони бўлган қанча фуқаро Ўзбекистонга қайтарилганини очиқлади

    25.07.2023, 22:03

    Андижонда дўконга ўғриликка тушганлар 15 ёшли болани уриб, пичоқ билан таҳдид қилди

    25.07.2023, 19:55

    Ўзбекистонда спорт паспортини давлат хизматлари орқали олиш мумкин бўлади

    25.07.2023, 19:38

    Ўзбекистонда хориждан келганлардан қизамиқ юқиш ҳолатлари ошгани маълум қилинди

    25.07.2023, 19:02

    Андижонда прокурорнинг хизмат уйини жиҳозлашга 45 миллион сўм ажратилди

    25.07.2023, 18:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.