Болалигингизда бувингизнинг ҳовлисида унга қора смородина меваларини теришга ёрдам берганингизни эсланг. Сиз тезда чарчаб қолар, бувингиз эса ҳосилни челакка йиғиб-териб олмагунча ишларди.
Ҳозирга келиб, улғайганимиздан сўнггина уларнинг нега шу қадар тиришқоқ бўлганини англаб етамиз: шунчаки оддий резавор мевада мўжизавий хусусият борлигини билиб қолдик! Қуйида The Voice Mag нашри қора смородинани севиб истеъмол қилиш ва унинг фойдаларидан баҳраманд бўлиш учун 5 та сабабни келтириб ўтади.
Қора смородинани севишнинг 5 сабаби:
- Қора смородина гамма-линоленик кислотага бой, бу кислота омега-3 ёғ гуруҳига киритилган. Айнан ревматоид артрит аломатларини камайтирадиган модда бўлиб, у 50 ёшдан ошган аёллар учун жуда муҳимдир.
- Мева таркибида артерияларнинг қотиб қолиш, саратон ёки юрак касалликларини ривожлантириш хавфини камайтирадиган қимматбаҳо кислоталар мавжуд.
- Қора смородинада мўл-кўл бўлган микроэлементлар терини тозалайди, тирноқларни мустаҳкам қилади ва сочларни ипакдек майинлаштиради.
- Шунингдек, қора смородинада проантоцианидинлар мавжуд бўлиб, улар аёлларда систитга олиб келадиган бактерияларни ўлдиради.
- Қора смородина барглари ва резаворларининг таркибий қисмлари ПМСдаги оғриқни камайтиради ва ҳайз циклини тиклайди. Шунинг учун смородинадан тайёрланадиган суюқликлар ва илиқ чойидан ичишга одатланинг.
Изоҳ (0)