• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Шоколад, асал ва балиқ: аёллар учун энг фойдали бўлган 13 хил маҳсулот

    Агар ҳар куни ушбу рўйхатдаги камида 6 та маҳсулот диетангизда бўлса, бир неча ҳафтадан сўнг ижобий ўзгаришларни сезасиз.

    Фото: “Новий очаг”

    Олма

    Ушбу машҳур мевада мия ҳужайраларини зарарли таъсирлардан ҳимоя қилувчи табиий флавоноид бўлган кверсетин моддаси мавжуд. Олма клетчатка манбаи бўлиб, тўқлик ҳисси ва озишга ёрдам беради. Бир дона ўртача катталикдаги олма кундалик истеъмол қилинадиган клетчатканинг тахминан 16 фоизини ўз ичига олади. Нидерландия олимларининг фикрича, оқ мағизли мевалар (жумладан, нок) инфаркт хавфини 50 фоизга камайтириши мумкин.

    Фото: “Новий очаг”

    Банан

    Кўп аёллар бананни юқори калорияли мева деб ҳисоблаб, рад этади. Аммо бу жуда фойдали мевадир! Ўртача катталикдаги бананда тахминан 100 ккал, 3 грамм клетчатка ва кўп миқдорда калий мавжуд. Бу қон босимини назорат остида ушлаб туриш имконини беради. Болаларга банан беринг: ўтган йили Британияда ўтказилган тадқиқот шуни тасдиқладики, ҳар куни банан истеъмол қилиш болани астма аломатларидан ҳимоя қилиши мумкин.

    Фото: “Новий очаг”

    Ўрмон мевалари

    Голубика мевасини яхши кўрмаслик мумкин эмас — бу резаворлар антиоксидантларга бошқаларига қараганда кўпроқ тўйинади. Улар саратон касаллигига қарши курашади, мия фаолиятини оширади ва юрак саломатлигини қўллаб-қувватлайди. Барча резаворлар сингари голубикани музлаткичда сақлаш мумкин. Умуман, резаворларнинг ҳаммаси ҳам аёллар учун зарур бўлган кучли антиоксидант — эллагик кислотага бой.

    Фото: “Новий очаг”

    Ананас

    Қандай озиқ-овқатлар аёллар учун фойдали? Ушбу тропик меванинг 150 грамм мағзи C витаминининг кунлик дозасини беради, бу биринчи навбатда инфекцияларга қарши туришга ёрдам беради. Иккинчидан, коллагеннинг фаол синтези учун ажралмас ҳисобланади. Айнан шу протеин терини ёш ва эластик сақлаш учун жавобгардир.

    Фото: “Новий очаг”

    Исмалоқ

    Битта сабзавот бир вақтнинг ўзида бир нечта муҳим витаминлар манбаи бўлиши жуда ёқимли. Исмалоқ таркибида А, C, К витаминлари ва фолий кислотаси мавжуд бўлиб, улар яхши кайфиятга таъсир қилувчи моддалар ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.

    Фото: “Новий очаг”

    Кале карами

    Бу карам брокколи каби кенг тарқалмаган, лекин у озуқавий таркиби билан ҳақиқий чемпиондир. Ярим стакан майдаланган карам таркибида К витамини кунлик қийматининг 420 фоизи мавжуд бўлиб, у организмда муҳим рол ўйнайди ва суяк саломатлигига таъсир қилади.

    Консерваланган ва янги лосось балиғи

    Фото: “Новий очаг”

    Ёғли балиқ омега-3 ёғ кислоталарининг биринчи рақамли манбаи бўлиб, юрак хасталиги ва ҳатто, инфаркт эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, бу кислоталар бахт гормони сифатида танилган серотонин даражасини оширади. Консерваланган лосось тунесга қараганда камроқ симобга эга бўлиб, кўпинча газак сифатида ва салатлар учун ишлатилади.

    Сули ёрмаси

    Фото: “Новий очаг”

    Овсянка холестерин даражасини пасайтирадиган клетчаткага бой, бу эса қориндаги ёғлардан қутулишни истайдиганлар учун айни муддао. Овсянкадан қилинган бўтқани резаворлар, бир қошиқ асал ва зиғир уруғи билан бирга истеъмол қилинг.

    Донли маҳсулотлар

    Донли маҳсулотларни мунтазам истеъмол қиладиган одамлар қориндаги ёғларни осонроқ йўқотадилар. Жигарранг гуруч ва буғдойдан тайёрланган макарон тез-тез столингиз устида бўлиши керак. Яна бир муҳим маҳсулот перловка бўлиб, у нафақат клетчаткани, балки ўсимлик оқсилини ҳам ўз ичига олади. Перловкани сабзавот билан пиширинг ва аёллар учун фойдали мукаммал кечки овқатга эга бўласиз.

    Дуккаклилар

    Фото: “Новий очаг”

    Клетчатка ва ўсимлик оқсилининг асосий манбаи, шунингдек, Б витаминлари, синк, темир ва магнийга бой. Қора ловия организмнинг ҳимоя кучини оширадиган антиоксидантлар омборидир. Нўхат ҳақида ҳам унутманг — яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, уларни ўз рационига киритганлар зарарли таомларни камроқ истеъмол қиладилар.

    Табиий йогурт ва кефир

    Фото: “Новий очаг”

    Бу озиқ-овқатлар тез тўйинганлик туйғусини беради ва таркибида оқсил миқдори юқори бўлгани учун вазнингизни назорат остида сақлашга ёрдам беради. Табиий йогуртда товуқ гўштига қараганда кўпроқ протеин мавжуд. Бундан ташқари, табиий йогурт ва кефирда пробиотиклар — иммунитетни оширадиган фойдали бактериялар бор.

    Шоколаднинг яна бир фойдаси

    Фото: “Новий очаг”

    Қора шоколад таркибидаги флавоноидларнинг кўплиги туфайли у гипертония ва ҳатто, инфаркт хавфини камайтиради. Кембриж университетининг янги тадқиқоти шуни кўрсатдики, шоколадни (қора ёки сутли) яхши кўрадиган одамлар юрак-қон томир касалликларига чалиниш эҳтимоли ўзларига бир бўлак бўлса ҳам рухсат бермайдиганларга қараганда 37 фоиз камроқ.

    Шакар ўрнига асал

    Фото: “Новий очаг”

    Асал фойдаси учун шакардан воз кечинг. Қайта ишланган оқ шакар ўрнига чой ёки қаҳвага бир қошиқ асал қўшинг. Бу алмаштириш сизнинг иштаҳангизга ижобий таъсир қилиши мумкин. Шакар билан солиштирганда, асал очлик гормони деб номланувчи грелин гормони ишлаб чиқаришни секинлаштиради. Айнан у мияга овқатланиш вақти келганлиги ҳақида сигнал беради. Аммо барибир асал жуда юқори калория маҳсулотидир. 1 ош қошиқ асал таркибида 22 ккал бор, шунинг учун эҳтиёт бўлиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

    24.07.2023, 13:40   Изоҳ (0)   10254
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нима учун 50 ёшдан ошганларга ярим тайёр маҳсулотларни истеъмол қилмаслик тавсия этилади?

    30.03.2023, 17:32

    Парҳезсиз вазн йўқотса бўлади: Тез озишга ёрдам берадиган 6 та маҳсулот

    21.04.2023, 11:35

    Банан, денгиз карами ва асал: кайфиятни кўтарадиган 7 хил озиқ-овқат маҳсулоти

    12.05.2023, 16:30

    Уйқу фалажлиги нима ва бу соғлиқ учун қанчалик хавфли?

    24.07.2023, 09:52

    “Соғлиғининг қадрига етмайди!” Нима учун Гиппократ одамларни бепул даволашни маслаҳат бермаган?

    22.07.2023, 09:30

    Нима учун қулоқда шовқин пайдо бўлади?

    21.07.2023, 21:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.