Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуда юрак стимулятори имплантацияси бўйича жарроҳлик амалиёти амалга оширилади. Бу ҳақда Ynet хабар берди.
Операция ўтказишга юрак ритмини кузатиш учун аввал ўрнатилган қурилма юрак стимулятори имплантацияси зарурлигини билдирганидан кейин қарор қилинган. Вазирлар шошилинч равишда тунги овоз беришни ўтказиб, Ярив Левинни Бош вазир вазифасини бажарувчи этиб сайлаган. У даволаниш тугагунига қадар Нетаньяху ўрнини эгаллайди.
16 июль куни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳушини йўқотиб, зудлик билан касалхонага ётқизилган эди.
Нетаньяху жойлаштирилган Sheba тиббиёт маркази манбаларига кўра, бош вазир Кесариядаги уйда бўлганида ҳушини йўқотган, натижада у йиқилиб, боши билан урилган. Шунингдек, у кўкрак қафасида оғриқ ҳис қилгани айтилмоқда.
Касалхонага келганида Нетаньяху аллақачон ҳушида бўлган. Хабар қилинишича, унинг аҳволи яхши ва мия диагностикаси жараёнидан ўтган. Шифокорлар сиёсатчининг юрагини ҳам текширишди.
Изоҳ (0)