• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Зоопаркка қарагандек 80 та кўз бақрайиб туради, ҳожатга чиқаётган келинларимиз бошига лаган кийиб боради”. Қаршиликлар ҳовлисига қараган “новостройка” деразаларидан шикоят қилмоқда

    Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги “Комилон” маҳалласи Университет кўчасида яшовчи аҳоли вакиллари ҳудуддан олти қаватли меҳмонхона қурилгани ва бу меҳмонхона деразаларининг улар яшаётган хонадон ҳовлисига қараганидан норози бўлмоқда.

    Янги қурилган бинонинг 21 та деразаси ва иккита эшиги бизнинг ҳовлимизга қарагани сабаб, ҳовлимиздан ташқарига эмин-эркин кириб чиқолмаймиз. Келинларимиз бор, ёш қизларимиз бор. Қишда ҳовлимизга қуёш тегмайди. Ҳаммаси майли, аммо бино деразасининг айнан бизнинг ҳовлимизга қараши бизга ноқулайлик туғдирмоқда. Ёпиб беришсин, — дейди ҳолатдан норози бўлган хонадон эгаси Марям Кўчарова.
    Одамлар яшаётган ҳовли ва янги қурилган меҳмонхона.
    Фото: “Дарё”

    Унинг турмуш ўртоғи Иброҳим Ёқубов хонадони худди зоопаркдек томоша майдонига айланганидан шикоят қилмоқда.

    Фото: “Дарё”
    Катта келинимиз фарзандли бўлгач, бу ердаги вағур-вуғурдан безор бўлиб, боласини ухлатолмай кетиб қолди. Соат кечаси 12 гача болгарка ишлайди, овозидан безор бўлдик. Худди зоопаркка қарагандек, 80 та кўз бизнинг ҳовлимизга қараб ўтиради. Нос туфлайди. Ҳожатхонага чиқмоқчи бўлган келинларимиз бошига лаган ёпиб ўтяпти, тош тушмасин деб. Шиферимизнинг ярми йўқ. Ҳожатхонамиз сувга тўлди, — дейди мазкур ҳолатдан норози бўлган хонадон эгаси Иброҳим Ёқубов.

    Шу ҳудудда жойлашган нотураржой бино мулкдори Дилфуза Қодирова ҳам мазкур бино деразалари нотураржой объекти томон қараганидан норозилигини айтмоқда.

    Дилфуза Қодирова.
    Фото: “Дарё”
    Бу бино деразалари нотураржой биномизнинг ҳовли томонига қараган. Мазкур ҳолат бўйича масъул ташкилотларга мурожаат қилдим. Қурилиш бошқармасидагилар ҳам бу бино қурилишидан аввал қўшнилардан розилик олиниши кераклигини, деразаси ҳовлимиз томонга қарашидан огоҳлантириб, биз билан келишиб қилиши лозимлигини айтмоқда. Бироқ, биздан бу бўйича сўралмаган, келишилмаган. Демакки, қонунга зид ҳаракат қилиняпти. Шу сабаб қурувчига мурожаат қилиб, бу ҳолатни бартараф этишини сўрадик. Аммо натижа йўқ. Бу бўйича мурожаат қилмаган жойимиз, ташкилотимиз қолмади. Қурилиш бошқармаси эса судга беришни тавсия қилмоқда, — дейди мулк эгаси.

    Дилфуза Қодирова нотурар бинодан ҳовли сифатида ҳам фойдаланишини, мулкидан фойдалана олмаётганини айтмоқда.

    Қурувчи олти қават эмас, хоҳласа ўн қаватли бино қурсин. Бунга эътирозимиз йўқ. Лекин бизнинг ҳовлимиз томон кўринишини чеклашларини, деразаларини ёпишларини сўраймиз. Биз ҳовлидан фойдалана олмаяпмиз. Ёз кунида ҳовлида ўтиришимиз бор, эмин-эркин юролмаймиз. Усталари қараб ўтиради, балки бирор нима ташлашлари мумкин. Хавфсизлигимиз ҳам таъминланмайди бу ҳолатда, — дейди у.
    Фото: “Дарё”

    Мурожаатчининг айтишича, бу иш бўйича судга ҳам мурожаат қилинган.

    Тўрт марта суд бўлди. Икки марта суд мажлисида қатнашгандим. Судья “Бизда ҳозирча ҳужжатлар етарли эмас. Биз судьямиз, қурувчи ёки мутахассис эмас, бизга архитектура қандай хулоса берса, шунга қараб хулоса қиламиз”, дейишганди. Лекин охирги судда бизни ҳам чақирмай, мурожаатимизни рад қилишган. Судга почта орқали чақирув қоғозини юбордик дейишди. Лекин юборишмаган экан. Суд бизнинг иштирокимизсиз ўтказилган ва шикоятимизни рад қилишган, — дейди Дилфуза Қодирова.

    Мурожаатчиларнинг айтишича, қурувчи уларнинг ҳовлисини сотиб олишга ҳам уринган.

    Қурувчи бизга даллол юбориб, сомсачиларни юбориб, уйингизга уй берайликми ёки сотиб олайликми деб, бизга деразасини ёпиб беришсин, бошқа ҳеч нарса керак эмас, — дейди Иброҳим Ёқубов.
    Фото: “Дарё”

    Ўзини Отабек Муродов деб таништирган хонадон эгаси ҳам мазкур бино деразаларининг ҳовлисига қараши аёли ва онасига ноқулайлик туғдираётганини айтмоқда.

    Уйда аёлим ва онам билан бирга яшаймиз. Улар эркин кириб чиқолмайди. Кечаси шовқин-сурон ҳам безовта қиляпти, — дейди Отабек Муродов.

    Хонадон эгалари бинода қурилиш ишлари кетаётгани сабаб, набиралари ҳовлида эмин-эркин ўйин ўйнагани ҳам қўрқиб қолганини айтмоқда.

    Қурилиш ишлари кетаётгани боис, набираларимиз ҳовлида ўйнашга қўрқади. Шуми ҳақиқат? Бизга ёрдам беринг, илтимос, — дейди фуқаро.

    “Дарё” мазкур ҳолат бўйича аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган меҳмонхона қурувчиси Ойбек Олимов билан ҳам суҳбатлашди.

    Фото: “Дарё”
    Айни пайтда қурилиш ишлари якун бўлган. Шовқин-сурон бўлмайди. Биномизни қуришдан аввал барча ташкилотлардан рухсат олганмиз. Барчаси қонуний. Бизга ҳеч ким бинони қуришдан аввал аҳоли билан келишасан, уларнинг розилигини оласан дейишмаган. Шу сабаб меҳмонхона ва савдо комплексимизни қуриб битказдик, — дейди қурувчи.
    Фото: “Дарё”

    Мурожаатчиларнинг бу ҳақидаги шикоятига жавоб берган Қашқадарё вилояти Қурилиш бош бошқармаси масъуллари “Қутлуғ қадам” МЧЖ бинони қуришдан аввал улар билан келишиши кераклигини маълум қилган. Мутасаддиларнинг жавоб хатида “Ҳар қандай бино қурилиши қўшни участка эгалари билан келишилиши, турар жой уйи ва хўжалик биноларининг қўшни участкалардан кўриниш паналиги таъминланиши керак”, — деб жавоб қайтарган.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    21.07.2023, 23:52   Изоҳ (0)   34952
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: “Ҳар бир инсонга муносиб шароит яратиш мақсадимиз ва бурчимиз”

    21.07.2023, 22:08

    “Янги Ўзбекистон Конституцияси” ягона миллий портали ўз фаолиятини бошлади

    21.07.2023, 20:50

    Марғилонда республика аския ва қизиқчилик санъати маркази ташкил этилди

    21.07.2023, 20:24

    Шавкат Мирзиёев: “Яшил ҳудудларни кўпайтириш, одамлар дам олиши учун шароит ташкил қилиш керак”

    21.07.2023, 19:44

    “Чироқларни ўчиринг, рухсат сўрашим лозим, бошловчи керак эмас” — Статистика агентлиги директори Баҳодир Бегаловнинг “Дарё” студиясидаги инжиқликлари ҳақида 

    21.07.2023, 19:22

    Антикоррупция агентлиги Яккасарой ҳокимини “тадбиркорлик билан шуғулланяпти”, деди. Ҳокимлик буни рад этмоқда

    21.07.2023, 19:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.