• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Чироқларни ўчиринг, рухсат сўрашим лозим, бошловчи керак эмас” — Статистика агентлиги директори Баҳодир Бегаловнинг “Дарё” студиясидаги инжиқликлари ҳақида

    Иқтисодчи блогер Отабек Бакиров ўзининг Telegram’даги каналида Статистика агентлиги томонидан Минимал истеъмол харажатлари эълон қилингани ортидан келтирилган рақамларни сўроқ остига олиб, “Ўзбекистон камбағаллари янада камбағаллашдими?”, “Бу нима дегани?”, “Ҳурматли, Статагентлик”, “Статагентликка таклиф: хўп, мен айбдор бўлай, лекин сиз аввал камбағалларнинг 6 ойлик ҳақини қайтаринг” номли туркум материаллар эълон қилди.

    Бунга жавобан Статистика агентлиги эса “Ортиқча шов-шувга берилиш – илмсизликдан далолат” номли мақола билан муносабат билдирди. Жавоб материали шундай бошланади: “Ҳурматли Отабек Бакиров, доимий тарзда Статистика агентлиги томонидан эълон қилиб борилаётган мамлакатимизнинг расмий ижтимоий-иқтисодий статистик кўрсаткичларига асоссиз, юзаки танқидлар, масаланинг ичига тўлиқ кирмасдан, тушуниб таҳлил қилмасдан ёндашиб, муносабат бериб келасиз. Агар танқид асосли ва энг муҳими тўғри бўлса, марҳамат, бунга ортиқча эътироз йўқ”.

    Баҳодир Бегалов
    Фото: Статистика агентлиги

    “Дарё” интернет нашри кенг жамоатчилик қизиқиш билдираётган иқтисодчи ва Статистика агентлиги ўртасидаги муносабатга юзма-юз ўтириб ойдинлик киритиш мақсадида майдон яратиб, иккисини ҳам суҳбатга чақирди. Ва бунга икки томон ҳам розилигини билдирди.

    Статистика агентлиги раҳбарининг “Дарё” сўровига лаббай деб жавоб бергани, албатта, қувонарли ҳол бўлди. Боиси ҳукумат амалдорлари орасида юрак ютиб, ҳар қандай саволга жавоб беришга тайёрлари кам. Бошқа жиҳатдан, Статистика агентлиги директорининг чиқиши ОАВга ёпиқ бўлган бошқа раҳбарларга намуна бўлиши турган гап эди.

    Афсуски, бундай бўлиб чиқмади...

    “Рухсат сўрашим керак”

    “Дарё” нашри келишувга кўра, меҳмонларга 20 июль куни соат 16:00 га суҳбатни тасвирга олиш учун студия тайёрлаб қўйди. Айтилган вақтдан чамаси 30 дақиқа ўтиб, Статистика агентлиги директори Баҳодир Бегалов ўнлаб ходимлари билан студияга кириб келиб, бошловчидан раҳбарни сўрайди ва нашр бош муҳаррири билан гаплашади.

    Баҳодир Бегалов агентлик раҳбари экани ва шу боис бирор ОАВда чиқиш қилишдан аввал юқоридан рухсат кераклигини айтади. Шу ўринда “тепанинг рухсатисиз чиқиш қилолмайдиган амалдор суҳбатга нега рози бўлди-ю, нега студияга келди?” деган табиий савол туғилади. Катта идорада раҳбар бўлиб ишловчи шахснинг ғалати хатти-ҳаракатлари бу билан тугамади...

    Фото: “Дарё”

    “Чироқларни ўчиринг”

    Суҳбатни рад этган Баҳодир Бегалов студиядаги махсус чироқларни ўчириб қўйишни сўрайди. Унга чироқлар нега халал бераётгани сўралганда эса у “мен бу ерга интервью беришга эмас, Отабек Бакиров билан очиқ мулоқот қилишга келдим”, деб жавоб қайтарди. Ваҳоланки, жаноб Бегалов қаерга ва нима мақсадда таклиф этилганини жуда яхши билар, “Дарё” саволларига жавоб бериш учун бутун жамоаси билан келган эди. Шундай бўлса-да, у чироқлари ўчирилган қоронғи студияда иқтисодчи блогер билан айнан нима ҳақда “очиқ мулоқот” қилиб олмоқчи бўлгани жумбоқлигича қолди.

    “Бошловчи керак эмас”

    Нима хоҳлаётганини тушунтирмаётган Баҳодир Бегалов суҳбат учун тайёрлаб қўйилган стулга ўтириш чоғида суҳбатни олиб борувчи журналистга қарата: “Сиз чиқиб кетинг, бизга бошловчи керак эмас”, дея шарт қўйди. Унга бу ер унинг ишхонаси эмаслиги ва журналистга топшириқ ёки буйруқ беришга ваколати йўқ экани тушунтирилгач, студияни тарк этди.

    “Дарё” нашри масалани ўзаро конструктив мулоқот ўрнатиш йўли билан ҳал қилиш мақсадида жамоатчилик учун очиқ бўлган майдон яратиш вазифасини ўз олдига мақсад қилган.

    Нашр қайсидир блогерни давлат амалдорига “ушлаб бериб”, қоронғи хоналарда ёпиқ эшиклар ортида ўртадаги низони “разбор” қиладиган жой эмас. Табиийки, буни ўзини ва ўзгаларни ҳурмат қиладиган, маданиятли шахс тушунади. Хусусан, Баҳодир Бегалов ҳам ўзи учун хулоса қилади, деган умиддамиз.

    21.07.2023, 19:22   Изоҳ (0)   14966
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Антикоррупция агентлиги Яккасарой ҳокимини “тадбиркорлик билан шуғулланяпти”, деди. Ҳокимлик буни рад этмоқда

    21.07.2023, 19:12

    “Мутахассислар кўригидан сўнг ўз жойига қайтариб олиб борилаётган эди”. Наманганда “Волга” юкхонасига светофор ортиб кетаётгани акс этган видеога изоҳ берилди

    21.07.2023, 18:29

    Шавкат Мирзиёев Сергели туманидаги Alutex корхонаси фаолияти билан танишди

    21.07.2023, 18:03

    Тошкент вилоятида энг кўп, Навоийда энг кам: Ўзбекистонда сўнгги 5 йил ичида 663 марта номусга тегиш жинояти содир этилди

    21.07.2023, 17:36

    “Ҳеч қайси фермер қамоққа олинмаган”. Сурхондарё ҳокимлиги Улуғбек Қосимовнинг гапларига изоҳ берди

    21.07.2023, 17:22

    Uzbekistan Airways парвозлар харитасида янги йўналиш – Благовешченск!

    21.07.2023, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Неймар Бразилия терма жамоасига қайтадими? Анчелотти жавоб берди

    Спорт | 28 июн, 19:28

    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

    Реклама | 28 июн, 19:30

    Сурхондарёдаги метан заправкада Nexia-2 портлаб кетди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:20

    Халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:55

    “Канада билан савдо музокаралари тўхтатилади” — Трамп (видео)

    Дунё | 28 июн, 18:35

    Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналишидаги рейслар қачондан тикланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:15

    Эронда Исроил билан урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими бўлиб ўтди (видео)

    Дунё | 28 июн, 17:55

    Ўзбекистонда 29 июнь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 17:35

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    Дунё | 28 июн, 17:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.