“Челси” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини “Марсель”да давом эттиради.
Француз клуби 34 ёшли футболчининг трансферини эълон қилди. Клуб Обамеянг билан қанча муддатга шартнома имзолагани ҳозирча аниқ эмас. Фабрицио Романонинг маълум қилишича, габонлик футболчи “Марсель” билан 2026 йилгача мўлжалланган битим имзолаган.
Аввалроқ, “Челси” футболчини “Марсель”га текинга қўйиб юбориши хабар қилинганди.
Пьер-Эмерик Обамеянг ўтган мавсум АПЛда 15 та ўйин ўтказиб, битта голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)