Садио Мане фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.
Фабрицио Романонинг хабар беришича, сенегаллик футболчи “Бавария” таркибида қолишни хоҳлаган, бироқ мюнхенликлар футболчи билан хайрлашишга тайёр.
Шу сабабдан Мане “Ан-Насср” билан музокаралар ўтказишга розилик берган. Садио Саудия Арабистонига ўтиш борасида жиддий ўйлай бошлаган.
31 ёшли футболчи 2022 йил ёзида мюнхенликлар таркибига қўшилган ва ўтган мавсум Бундеслигада 25 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)