“Пахтакор” жамоаси Қирғизистон U-23 терма жамоаси футболчиси Кими Мерк билан шартнома имзолади. Бу ҳақида жамоа матбуот хизмати маълум қилди.
19 ёшли ярим ҳимоячи Германиянинг “Кайзерслаутерн” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.
Кимида Қирғизистон фуқаролиги ҳам борлиги сабабли, футболчи Қирғизистон ёшлар терма жамоасида ўйнаб келмоқда.
Футболчининг ўзи янги жамоаси ҳақида фикр билдирди: “Пахтакор” сафига ўтганимдан хурсандман. Биринчи профессионал шартномамни имзоладим. Жамоага совринлар ютишда ёрдам беришни истайман.
Изоҳ (0)