“ПСЖ” Килиан Мбаппега 1 миллиард евролик шартнома таклиф қилиши мумкин.
Defensa Central нашрининг хабарига кўра, француз 10-11 йиллик шартномага рози бўлиши керак. Шунда Мбаппе Париж клубидан 1 миллиард евро олади.
Килианнинг “ПСЖ” билан амалдаги шартномаси 2024 йил ёзда ўз ниҳоясига етади. Футболчи эса ҳозирча уни узайтиришга шошилгани йўқ.
Аввалроқ, Франция президенти Эммануэл Макрон футболчини “ПСЖ”да қолишга кўндиришга уриниб кўрмоқчилиги хабар қилинганди.
Мбаппе ўтган мавсум “ПСЖ” сафида Франция чемпионлигини қўлга киритди ва 29 та гол билан турнир тўпурарига айланди.
Изоҳ (0)