Тошкентнинг Учтепа туманида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматининг хабар қилишича, ЙТҲ 19 июль куни соат 22:00 ларда Ширин кўчасида Nexia-3, Cobalt ва Matiz автомобиллари иштирокида юз берган.
Оқибатда Nexia-3 автомашинасининг тан жароҳати олган 2002 йилда туғилган ҳайдовчиси М.Ш. шифохонага ётқизилган.
Изоҳ (0)