Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia-3 автомобили кўприк тўсиғини бузиб ўтди. Бу ҳақда пойтах ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 17 июль куни соат 04:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси “Тапоич” йўл ўтказгичида 21 ёшли М.М. Nexia-3 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Фуқаролардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини ва ҳаракат давомида ҳушёрликни оширишларини сўраб қоламиз”, — дейилади хабарда.
2021 йил июлда Оҳангарон шоҳкўчасидаги уч қаватли кўприкдан Matiz йўлнинг қатнов қисмига тушиб кетганди.
Изоҳ (0)