Қирғизистон президенти Садир Жапаров Саудия Арабистонига амалий ташрифи доирасида Макка шаҳрида умра (кичик ҳаж) зиёратини адо этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Умра вақтида Жапаров алоҳида шарафга сазовор бўлди, жумладан, у муқаддас Каъба ичига кириб, у ерда дуо ўқиди.
“Давлат раҳбари Қирғизистон халқи фаровонлиги ва мамлакат равнақи учун қодир Тангрига дуолар қилди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Садир Жапаров Мадина шаҳридаги Масжид ан-Набавийга (Муҳаммад пайғамбар масжиди) ҳам ташриф буюрган.
Ал-Масжид ан-Набавий Саудия Арабистонидаги энг катта масжид ва Маккадаги Масжидул Ҳаромдан кейинги Исломнинг иккинчи муқаддас жойидир. У дунёдаги иккинчи энг катта масжид бўлиб, у ерда Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар қабри жойлашган.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам Саудия Арабистонига ташрифи давомида умра амалларини бажарганди.
Изоҳ (0)