Навоий вилояти Кармана туманида маст ҳайдовчи бошқарувида бўлган Nexia-3 автомобили спиртли ичимликлар дўконига бориб урилди.
Маълум қилинишича, 15 июлга ўтар кечаси тонгги соат 03:30 ларда бухоролик 37 ёшли фуқаро Nexia-3 машинасида Навоий шаҳри кўчаларида йўл ҳаракати қоидаларини бир неча бор қўпол тарзда бузиб ўтгани кузатув камераларига муҳрланган.
Шунингдек, у Кармана тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М-37 автомобиль йўлининг чорраҳасида светафорнинг қизил чироғида ўтиб, Cobalt билан тўқнашган. Бундан ташқари, юқори тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, шу атрофда жойлашган спиртли ичимликлар сотиладиган дўконга бориб урилган.
Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида воқеа жойига етиб борган ЙПХ ходимлари ҳайдовчини алкотестер текширувидан ўтказган ва унинг маст ҳолатда бўлгани аниқланган. Автомобиль ичида ҳайдовчининг оила аъзолари ҳам бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)