Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида икки кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди.
Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининг хабар қилишича, воқеа 1 июль куни соат 06:45 ларда 4Р-35 Жиззах-Пахтакор-Гагарин автомобиль йўлининг 18 километрида содир бўлган. 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti'ни бошқариб бораётиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt йўлига чиқиб кетиши оқибатида тўқнашган.
Натижада ҳар иккала машина ҳайдовчилари оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ушбу транспорт воситаларида бўлган уч нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари билан РШТЯИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Рашидов тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)