Бухоро вилояти Вобкент туманида хотинини уриб, оғир тан жароҳати етказган эрга жиноий иш очилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 7 июль куни соат 21:00 ларда Вобкент тумани “Латифсобунгар” маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган Р.Ш. исмли шахс яшаш хонадонида турмуш ўртоғи — 1986 йилда туғилган С.У. билан оилавий келишмовчилик замирида жанжаллашиб, жанжал вақтида қўли билан аёлининг юз ва танасининг бошқа соҳаларига қасддан уриб, унга суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра ўрта оғирликдаги тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан фуқаро Р.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 126-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)