Бухорода браконьер Қоровулбозор тумани экология бошлиғини ов милтиғидан ўқ узиб, яралагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қоровулбозор туманида 13 июль куни икки нафар фуқаро ов қилиш қоидаларини қасддан бузиб, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган жайрон кийикларини овлаётган вақтида уларни тўхтатмоқчи бўлган экология бўлими ходимига ов милтиғидан ўқ узиб тан жароҳати етказган. Экология ходими олган тан жароҳатлари юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ҳолат юзасидан Қоровулбозор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 202 (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) ва 219 (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши тергови устидан прокурор назорати ўргатилган.
Изоҳ (0)