“Ўргимчак одам” фильми юлдузи Том Ҳолланд Голливуд кино саноатига нисбатан қўрқуви борлиги ва уни ёқтирмаслиги ҳақида гапириб берди.
“Мен кино ишлаб чиқаришнинг ашаддий мухлисиман, бироқ Голливудни ёқтирмайман. У мен учун эмас. Бизнес мени қўрқитади. Бу бизнеснинг бир қисми эканлигимни тушунаман ва менга Голливуд билан ҳамкорлик қилиш ёқади, бироқ шунга қарамай, иложи борича оддий ҳаёт кечириш учун доим ундан узоқлашиш йўлларини қидираман”, — дейди актёр Оn Purpose подкастига берган интервьюсида.
Шунингдек, Том Ҳолланд Голливуддаги бир қанча дўстларини йўқотгани ҳақида сўзлаб берган. У ўзини бахтли қиладиган нарсаларга, хусусан: оила, дўстлар, хайрия ишлари, дурадгорлик ва голфга эътибор қаратишга ҳаракат қилишини таъкидлаган.
Июнь ойида актёр иштирокидаги “Гавжум хона” сериали экранларга чиқди. Sony ва Marvel Том Ҳолланд билан бирга “Ўргимчак одам-4” фильмини томошабинларга тақдим этишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)