Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида Қизил китобга киритилган ўсимликни кесганлар табиатга 370 млн сўмдан зиёд зарар етказди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, Деҳқонобод туманида туман Экология бўлими ишчи гуруҳи томонидан тезкор рейд тадбири ўтказилди. Рейд давомида “Себатли” массиви ҳудудида тадбиркорлик субъекти томонидан 753 туп тожик кавраги ўсимлигига зарар етказилганлиги, илдиз қисмлари кавланиб, кесилганлиги аниқланди.
Маълумот учун, тожик кавраги Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.
Ҳолат натижасида ўсимлик дунёсига жами 372 миллион 735 минг сўм зарар етказилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, прокуратурага юборилди.
Изоҳ (0)