Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари 24 июль куни ўтказилишини эълон қилди.

Кириш тест синовлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада бўлиб ўтади.
- биринчи смена соат 9:00 да.
- иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.
Тест синовларини ўтказилиш ҳудуди ва имтиҳонга кириш рухсатномасини олиш юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Президент қарорига асосан 2023/2024-ўқув йилидан академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон асосида дастлабки саралаш босқичи бекор қилинган.
Изоҳ (0)