Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг фармони билан Язгули Маммедов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимидан озод этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
“Туркменистан сегодня” давлат ахборот агентлигининг ёзишича, у бошқа ишга ўтгани муносабати билан давлат раҳбари тегишли фармонни имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, Язгули Маммедов 2018 йил июль ойида Ўзбекистондаги элчи этиб тайинланган эди. Бунгача у Туркманистоннинг Малайзия, Бруней-Доруссалом давлати, Индонезия ва Таиланддаги элчиси лавозимларида ишлаган. Язгули Маммедов 2012—2018 йилларда Туркманистоннинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган Шири Шириев ўрнини эгаллаган.
Изоҳ (0)